ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Кореялик инвесторлар янги завод бунёд этади

Тошкент вилоят ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари Жамшид Абдусаломов ва юртимизга ташриф буюрган Корея Республикасининг “CARIS” компанияси вице-президенти Ли Жонг Чул бошчилигидаги делегация вакиллари ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида вилоят ҳудудида “CARIS” CO LTD компанияси томонидан янги технологиялар асосида йўл бўйи хавфсизлик тўсиқларини ПВХ (поливинилхлорид) хом-ашёсидан маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи завод бунёд этиш ва лойиҳа учун ер майдони ажратиш хусусида сўз борди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 12 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, унда 100 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилмоқда. Учрашув давомида лойиҳанинг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилиб, Ўзбекистон-Корея давлатларининг икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари эътироф этилди.