Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Зомбот шаршараси

Мазкур шаршаранинг баландлиги тахминан 25-30 метрни ташкил этади. Шаршара тўғри бориб косасимон тошга тушади, лекин уни узоқдаги сўқмоқдан асосий жилғани кўриб бўлмайди. У чиқиш қийин бўлган Зомбот сой дарасида жойлашган, оқими ўртача бўлган Кўксув дарёси ёнбағрида. Фақат уни қидириб топиш бироз мушкул вазиятни туғдириши мумкин.

Шаршаранинг ўзи ва ўни ўраб турган тоғ жуда хушманзара: тош қудуққа сувнинг шарқираб тушиши Кўксув қарама-қарши қоя силсиласидан кўриниб туради ва ундаги тушаётган шаффоф сув — Зомбот шаршараси саналади.

Уни бориб кўришнинг энг яхши палласи — ёз ойларининг бошлари.

avatar.jpg