Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Зангиота, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Қибрай туманларидаги 25 та сайлов участкалари Тошкент шаҳрига ўтказилмоқда

photo2021-09-1415-07-35.jpg

Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

photo2021-09-1415-10-05.jpg

Комиссия раиси Маҳмуд Болтабоев бошқарган йиғилишда Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри маъмурий ҳудудий тузилиши ўзгаргани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи айрим сайлов участкаларини тугатиш масаласи кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 27 августдаги тегишли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 10-Тошкент вилояти округи ҳудуди бўйича сайлов участкаларининг жойлашуви юзасидан 4 та туман ҳокимларининг тақдимномалари маълумот учун қабул қилинди.

photo2021-09-1415-10-02.jpg

Хусусан, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг маъмурий ҳудуди ўзгариши муносабати билан қуйидаги — Зангиота, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Қибрай туманларидаги 25 та сайлов участкалари тугатилди.

Жумладан, қарор бўйича Зангиота туманидаги 303-, 304-, 305-, 306-, 309-, 310-, 311-, 312-, 313-, 314-; Юқори Чирчиқ туманидаги 703-; Ўрта Чирчиқ туманидаги 834-, 835-, 836-; Қибрай туманидан 897-, 904-, 905-, 906-, 907-, 908-, 909-, 910-, 911-, 912, 913-сайлов участкалари ҳудуд рўйҳатидан чиқарилди.

Йиғилишда 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссиясининг тегишли қарорлари қабул қилинди. Унга кўра, ҳудудларда тугатилаётган 25 та сайлов участкалари ва участка сайлов комиссияларининг шахсий таркиби ҳақидаги барча маълумотлар 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссиясига тақдим этиладиган бўлди.

Демак, эндиликда вилоят бўйича 963 та сайлов участкаси фаолият кўрсатади.