Sayt test rejimida ishlamoqda!
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Вилоятнинг 5 та ҳудудида перинатал марказлар ташкил этилади

Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг шу йил 22 сентябр куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида вилоятда туманлараро перинатал марказлар ташкил этиш борасида ҳам сўз юритилди.

Айни дамда мазкур ишларга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Вилоятнинг Янгийўл, Олмалиқ, Бекобод шаҳарлари ҳамда Тошкент, Қуйи Чирчиқ туманларида шундай марказлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Хусусан, айни мақсадга Тошкент туманида инвестиция дастури асосида 18 миллиард сўм маблағ йўналтирилган бўлиб, мазкур марказ ноябрь ойида фойдаланишга топширилади.

Шунингдек, Олмалиқ шаҳрида ҳам ОКМК ҳомийлиги остида марказ бино-иншоотлари мукаммал таъмирланиб, юқори технологиялар асосидаги тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозланади.

Яна шуни ҳам қайд этиш мумкинки, 2022 йил 1 майдан бошлаб туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари, шунингдек, вилоятнинг оилавий поликлиникаларида болалар бўлимлари ташкил этилди.

Мазкур саъй-ҳаракатлар оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ихтисослашган перинатал хизматни аҳолига яқинлаштириш, энг асосийси, гўдаклар ўлимини кескин камайтиришга хизмат қилади.