Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Вилоятдаги бунёдкорликлар кўлами аниқ рақамларда

Тошкент вилоятида жорий йилнинг 9 ойида 6 триллион 68 миллиард сўмлик қурилиш-пудрат ишлари бажарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 триллион 453 миллиард сўмга кўпайди.

photo2021-10-1514-48-06.jpg

2021 йилда Инвестиция дастури доирасида жами 206 та объектда 1 триллион 246 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Жумладан, 45 та (20 таси 2020 йилдан ўтган) мактабгача таълим ташкилотларида 100 миллиард сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунда, 4 та объект фойдаланишга топширилган.

photo2021-10-1514-47-57.jpg

Масалан, Юқори Чирчиқ тумани “Чумчуқжар” МФЙ ҳудудидаги янги боғча, Тошкент туманидаги 23-боғча, Оҳангарон тумани "Санам" МФЙдаги 5-боғча, Зангиота туманидаги 5-боғча фойдаланишга топширилди.

Жорий йилда ўтган йилга нисбатан 97 тага кўп мактабгача таълим ташкилотлари объектларида 215 миллиард сўмдан зиёд қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

photo2021-10-1514-48-03.jpg

Вилоятда жорий йилнинг 9 ойида 1 минг 100 километр ички кўчаларни таъмирлаш белгиланган бўлиб, амалда 1 минг 335 километр, режага нисбатан эса 235 километр кўп ички кўчалар таъмирланди.

photo2021-10-1514-48-09.jpg

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида вилоят бўйича барча манбалар ҳисобидан 3 минг 33 та объектнинг қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 1 трлн 600 миллиард сўм маблағ йўналтирилиши режалаштирилган.

photo2021-10-1514-48-16.jpg

Бугунги кунда бу борада 1 трлн 285 миллиард сўмлик иш бажарилиб, 2 минг 128 та объект фойдаланишга топширилган. Шунингдек, дастурдан ташқари иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан 1 минг 521 та ички йўллар таъмирланди. Ҳозир жами 3 минг 649 та объект фойдаланишга топширилган.