Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Вилоятда энди олий маълумотли тиббиёт мутаҳассислари ҳам тайёрланади

photo2021-09-1413-03-47.jpg

Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб тиббиёт факультети ташкил этилиб, мазкур йўналишида ҳам кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.

photo2021-09-1413-03-52.jpg

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 19 март куни Тошкент вилоятига ташрифи давомида тиббиёт йўналишида кадрлар тайёрлаш бўйича вазифалар белгиланганди. Негаки, вилоятда олий маълумотли тиббиёт мутахассисларига талаб ҳамиша юқори бўлиб келган.

photo2021-09-1413-03-41.jpg

Эндиликда университетда бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича “Даволаш иши” таълим йўналишида ҳам кадрлар тайёрланади.

photo2021-09-1413-04-03.jpg

Жорий ўқув йилида “Даволаш иши” таълим йўналишига 100 нафар грант, 100 нафар тўлов-шартнома асосида — жами 200 нафар талаба қабул қилинди.

photo2021-09-1413-04-06.jpg

Куни кеча таълим муассасасида тиббиёт факультетининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда таълим ва тиббиёт соҳаси мутасаддилари, вилоят ва Чирчиқ шаҳри фаоллари иштирок этишди.

Тадбир сўнггида, анъанага мувофиқ даволаш иши йўналиши бўйича биринчи курсга қабул қилинган талабалар қасамёд қилишди.