ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Вилоят ҳокимлиги мутасаддиларининг тадбиркорлар билан анъанавий мулоқоти давом этмоқда

photo2022-08-0616-22-46-2.jpg

photo2022-08-0616-22-47-2.jpg

Бундай шаклдаги учрашувларда ҳар шанба куни вилоят сектор раҳбарлари, мутасаддилар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва даҳлдор ташкилот-идоралари раҳбарлари иштирокида шу кунга қадар ўн мингга яқин тадбиркорнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

photo2022-08-0616-22-47-4.jpg

photo2022-08-0616-22-47-3.jpg

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиётининг устувор йўналиши этиб белгиланган. Бундай қулайлик ва имкониятлар натижасида янги субъектлар кескин кўпайиб, аввалдан ишлаётганлари фаолиятини кенгайтирмоқда. Охирги беш йилда тадбиркорлар сони қарийб 3 бараварга ошди, - дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари Нажмиддинхўжа Шарипов.

photo2022-08-0616-22-46.jpg

photo2022-08-0616-32-51.jpg

Бугунги очиқ мулоқотда тадбиркорларни қийнаётган турли масалаларга оид 150 дан ортиқ мурожаатлар ўрганилди.
Жумладан, мурожаатларнинг аксарияти молия-кредит масалаларига бориб тақалмоқда. Муаммолардан яна бири ер ажратиш билан боғлиқ. Шунингдек, солиқ, коммуникация тизимлари билан боғлиқ масалалар ҳам кўтарилиб, мутасаддиларга тапшириқлар берилди.