Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Вилоят ҳокими илғор теримчиларни рағбатлантирди

photo2021-09-1916-02-10.jpg

Бугун Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов Юқори Чирчиқ туманида бўлиб, пахта теримининг бориши, теримчиларга яратилаётган шароитлар билан танишди.

photo2021-09-1916-01-54.jpg

Даврон Ҳидоятов туман ҳокими У. Атемов ҳамроҳлигида "Yassaviy Field" МЧЖ пахта майдонидаги теримчилар билан учрашди. Илғор теримчилар вилоят ҳокими томонидан рағбатлантирилди.

photo2021-09-1916-02-00.jpg

Таъкидлаш жоизки, бу йил тумандаги 120 та фермер хўжаликлари томонидан 4000 гектар майдонда пахта етиштирилган бўлиб, 13 минг 150 тонналик хирмон кўтариш мўлжалланмоқда.

photo2021-09-1916-01-47.jpg

Шунингдек, тумандаги 138 та отрядларга 9660 та теримчилар бириктирилган бўлиб, уларнинг 5200 нафари фермер хўжаликлари аъзолари, 4460 нафари уюшмаган аҳоли ҳиссасига тўғри келади.

photo2021-09-1916-02-05.jpg

Даврон Ҳидоятов теримчилар билан суҳбати давомида баракали хирмон учун ҳисса қўшаётган ҳар бир теримчининг меҳнати алоҳида эътироф ва эътиборга муносиб эканини алоҳида таъкидлади.