Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Айни вақтда Бўстонлиқ туманида барпо этилаётган йирик “Пском ГЭС”ининг 1-тўсиқ дарвозаси ёпилиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтмоқда

e3.jpg

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур маросимда соҳа масъуллари ҳамда ўндан ортиқ хорижий мутахассислар иштирок этмоқда.

nn14.jpg

Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг табиий сув оқимлари ва сув хўжалиги объектларида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан янги гидроэлектростанциялар қуриш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги “2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги ПҚ-2947-сон Қарорига асосан узунлиги 73 км бўлган Пском дарёсида умумий қуввати 1 320 МВт ва йиллик ўртача ишлаб чиқариши 3 140 млн кВт соат бўлган 5 та йирик ГЭС қуриш кўзда тутилган.

eee3.jpg

Шулардан бири “Пском ГЭС” ҳисобланади. Мазкур ГЭС йирик объектлардан бири бўлиб, Тошкентдан шимоли-шарқда 120 км масофада, Чорвоқ сув омборидан 45 км тепада жойлашган.

eeeee2.jpg

“Пском ГЭС”нинг электр энергия имконияти 400 МВтни ташкил этади. Катталиги бўйича “Чорвоқ ГЭС”дан кейинги иккинчи ўринда туради.
ГЭС йилига 950 млн. кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқаради ва электр энергия етказиб берувчи энг керакли манба ҳисобланади.

g3.jpg

Пском дарёси гидро салоҳиятидан фойдаланиш мақсадида техник иқтисодий асоснома дастлаб 1987 йилда ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 октябрдаги 147-сон ва 2018 йил 22 ноябрдаги 46-сон йиғилиш баённомаларига асосан лойиҳа қидирув-тадқиқот ва дастлабки қурилиш-монтаж ишлари бошланди.

eeee2.jpg

Мазкур лойиҳа қидирув-тадқиқот ишлари “Гидропроект” АЖ томонидан ишлаб чиқилган техник топшириққа асосан маҳаллий ва хорижий ташкилотлар томонидан олиб борилган.
“Пском ГЭС”нинг қурилиш майдони геологик шароитлари мураккаблиги, йирик иншоотлар қурилиши режалаштирилганлигини инобатга олиб, 2018 йил 24-26 сентябрь кунлари Россия ва Украина давлатларининг гидроэнергетика соҳасидаги етакчи геолог-мутахассисларини жалб қилган ҳолда “Пском ГЭСни лойиҳалаш ва қуриш хусусиятлари” бўйича халқаро техник конференция ўтказилган эди. Унда лойиҳанинг геологик асосномаси ва геологик қидирув материаллари Россиянинг “Ленгидропроект” АЖ томонидан қайта кўриб чиқилган.

ee3.jpg

Шу билан бирга, “Б.Е. Веденеева номидаги ВНИИГ” АЖ Грунтларни статик тадқиқот лабораторияси томонидан лойиҳа доирасида олинган грунт намуналари уч ўқли сиқиш қурилмаларида синовдан ўтказилган.

Синов ишлари натижаларига кўра, “Ленгидропроект” АЖ томонидан “Пском ГЭС”нинг асосий иншоотлари жойлашган ҳудудларнинг геологик шароити бўйича 2018 йил декабрь ойида хулоса тақдим этилди.

gg4.jpg

Шу билан бирга, Москванинг “Институт Гидропроект” АЖ мутахассислари қўшимча геологик-тадқиқотларни услубий бошқариш ва янги олинган материалларни қайта ишлаш учун жалб қилинди.

Шунингдек, Россия Федерациясининг “Ингеопроект” МЧЖ ташкилоти томонидан Пском дарёси тубида бурғулаш ишлари олиб борилди.

n13.jpg

Айтиш лозимки, “Пском дарёсида
Пском ГЭСни қуриш” инвестиция лойиҳаси доирасида қабул қилинган техник ечимлар бўйича “Tractebel Engineering GmbH.” (Германия) халқаро инжиниринг компаниясининг ижобий хулосаси олинган.

Пскем сув омбори тўла ҳажмда 511,2 млн. м3 сувни ташкил қилиб, ундан олинадиган самарали сув куби эса 468,9 млн. м3 ни ташкил қилади. Пском дарёсида ушбу ГЭС қурилиши мамлакатимизда ёқилғи энергетика ресурсларининг самарали сақлаб қолинишини таъминлайди.

nnnn8.jpg

ГЭС қуввати йилига 300 минг тонна шартли ёнилғи ўрнини босади. Бу билан 250 млн.м3 табиий газни тежаб қолиш мумкин.

Мазкур йирик қурилиш, ўз навбатида, шу ҳудудда яшовчи аҳолининг турмуш шароитларининг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ўсишига ҳам туртки бўлади. Қишлоқда замонавий муҳандислик ва ижтимоий инфраструктура яратилишига олиб келади.

nnnnn6.jpg