Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Ўзгидромет Қамчиқ довонида қор ёғиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

Ўзгидромет жорий йил 21-22 октябрь кунлари республика ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин пасайиши, айрим ҳудудларда ёғингарчилик ва кучли шамоллар бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

Хабарда айтилишича, 22 октябрь куни республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 3 даража совуқгача пасаяди. Тоғларда қор ёғади.

— 21 октябрдан 22 октябрга ўтар кечаси Қамчиқ довонида об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши кутилмоқда — дейди “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг ахборот хизмати ходими Бахтиёр Норматов. — “Қамчиқавтойўл” ИЙФУК Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ихтисослаштирилган хизматлар билан ҳамкорликда кутилаётган ноқулай об-ҳаво оқибатларини бартараф этиш чораларини кўрган. Кўсатилган кунларда довон йўлига отланишни режа қилган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўриб, сафарга чиқишларини тавсия қиламиз. Агар жуда зарурат бўлмаса, сафарни кейинроққа қолдиришлари таклиф этилади.