Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Тошкент вилоятида кўп қаватли уй-жойлар қуриш бўйича тадбиркорлик субъектларини танлаш юзасидан танлов савдолари ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6186-сонли фармони ижроси юзасидан:

Тошкент вилояти ҳокимлиги 2021 йилда қишлоқ жойларида кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун тадбиркорлик субъектларини танлаш юзасидан танлов савдоларини эълон қилади!

 Танлов савдолари эълон қилинадиган сана:  2021 йил 15 сентябрь

Танлов таклифларини тақдим этиш учун охирги муддат:  Эълон чоп этилган санадан 10 кундан сўнг

Кўп қаватли уй-жойларни қуришни молиялаштириш манбаси: Тадбирколик субъектларининг ўз маблағлари, тижорат банкларидан олинган кредитлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

  1. Танлов иштирокчилари қуйида санаб ўтиладиган ҳар бир танлов пакетлари учун муҳрланган танлов таклифларини тақдим этишлари мумкин.
  2. Тошкент вилояти ҳокимлиги тадбиркорлик субъектларини қуйида келтирилган лотлар бўйича кўп қаватли уй-жойлар қурилишини амалга ошириш учун муҳрланган танлов таклифларини тақдим этишга таклиф қилади.
  3. Танлов савдолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 4 июндаги 355-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида ўтказилади.
  4. Танлов иштирокчилари қўшимча маълумот олиш ва танлов ҳужжатлари билан танишиш учун Тошкент вилояти қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг марказига мурожаат қилишлари мумкин:. Манзил: Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси-44 уй, телефон (95) 512-15-32, 512-15-22
  5. Танлов ҳужжатларининг нусхасини олиш учун иштирокчилар қуйидаги тартибда юқорида кўрсатилган манзил бўйича мурожаат қилишлари мумкин:

“_______вилояти, _________тумани, ____________массивидаги,  _________ лот ____та кўп қаватли уй-жойлар қурилишни амалга ошириш учун танлов ҳужжатларини беришингизни сўрайман” шаклида юқоридаги манзилларга ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилиш лозим.

Танлов ҳужжатларини эълони чоп этилган санадан бошлаб барча иштирокчи олиши мумкин.

Кейинчалик қайтариб берилмайдиган пул тўлови танлов ташкилотчисининг – Тошкент вилояти Қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг маркази ҳисоб рақамига ўтказилиши лозим. Бир тўплам танлов ҳужжатлари учун кейинчалик қайтариб берилмайдиган маблағ миқдори ЭКИҲга тенг (2021 йил 1 сентябрь ҳолатига – 270 000 сўм).

Реквизит: АТБ "Asia alliance bank" Олмазор филиали, МФО-01102, ИНН-300 017 720,
х/р- 2021 0000 5045 4602 7001

  1. Танлов таклифлари қуйидаги тартибда тақдим этилиши лозим:

Юқорида кўрсатиб ўтилган консалтинг марказига;

Таклифларни такдим этиш сўнгги муддатигача;

Лотлар рўйхатида кўрсатиб ўтилган сана ва вақтигача;

Танлов ҳужжатларида белгиланган тартибда таклиф кафолати сифатида декларация такдим этиш;

Кўп квартирали уй-жойларни жойлаштириш бош режаси, техник тавсифи ва лойиҳа эскизи;

Квартиранинг бир квадрат метри (1 м2) реализация нархи;

Уй жойни ўз маблағи ҳисобидан қуриш учун етарли маблағи мавжудлиги тўғрисида маълумотнома.

  1. Танлов таклифларини очилиши таклифлар такдим этишнинг охирги кунида танлов савдоларида қатнашиш истагини билдирган барча ташкилотлар иштирокида қуйида келтирилган манзилда ўтказилади: Тошкент вилояти хокимлиги, Нурафшон шаҳар, Тошкент йўли кўчаси 90 уй.

 

  1. Танлов савдоларида қатнашиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари қуйидаги талабларга жавоб беришлари лозим:

Уй типлари

Бир дона уй учун талаб этилади:

Талаб этиладиган йиллик ўртача айланма маблағ
(сўм)

Сўнги 1 йил ичида бажарилган ўхшаш хажм ва характердаги битта шартнома суммаси
(сўм)

Сўнгги 3 йилда бажарилган ер ишлари ҳажми
м3

Сўнгги 3 йилда бажарилган бетон ишлари м3

Сўнгги 3 йилда қуриб битирилган объект майдони
м2

Беш қаватли кўп квартирали (2, 3 хонали) уйлар

3 250 000 000

2 750 000 000

500

875

1875

 

Лот №

Худуд

Қишлоқ аҳоли пункти номи

Квратиралар сони

5-қаватли бир подъездли 20-квартирали 2-3 хонали уйлар

Таклифларни топшириш охирги муддати

сони

квар-тира

Уй рақам

ТВ-02-02п

Бекобод шаҳар

Мустақиллик 27

20

1

20

1-1

24.09.2021 йил, соат 10:00

ТВ-10-01п

Бўстонлиқ тумани

Истиқлол

20

1

20

1-2

24.09.2021 йил, соат 10:00

ТВ-13-01п

Қуйичирчиқ тумани

Ибрат

20

1

20

1-3

24.09.2021 йил, соат 10:00

ТВ-13-02п

Қуйичирчиқ тумани

Ибрат

20

1

20

1-4

24.09.2021 йил, соат 10:00

ТВ-14-01п

Оққўрғон тумани

Хамзаобод

20

1

20

1-5

24.09.2021 йил, соат 10:00

ТВ-14-02п

Оққўрғон тумани

Хамзаобод

20

1

20

1-6

24.09.2021 йил, соат 10:00

ТВ-14-03п

Оққўрғон тумани

Хамзаобод

20

1

20

1-7

24.09.2021 йил, соат 10:00