Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Тошкентдаги ИНҲА университети Олмалиқ кон-металлургия комбинати билан ҳамкорлик қилади.

photo2021-01-2314-45-45.jpg

Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети ректори вазифасини бажарувчи Музаффар Жалолов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Олмалиқ кон-металлургия комбинатида бўлди.

Учрашувда Музаффар Жалолов ва ОКМК бошқаруви раиси Абдулла Хурсанов комбинатни рақамлаштириш, режалаштирилган автоматлаштиришни амалга ошириш ва IT-кадрларни тайёрлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Томонлар Тошкент шаҳридаги ИНҲА университетининг иқтидорли талабалари комбинатда амалиёт ўташлари, уларни IT-лойиҳаларга жалб қилиш ҳамда ОКМК бўйлаб пресс-турлар ташкил этиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати