Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Тошкент вилоятида қанча бола эмланиши маълум бўлди

Ўзбекистон Республикасида жорий йилнинг 28 сентябр кунидан бошлаб 12 ёшдан катта болаларни ҳам коронавирусга қарши “Pfizer” вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмлашга рухсат берилди.

Унга кўра, вилоятда эмлаш бошлаб юборилди. Аввало, 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар рўйхати шакллантирилди. Вилоятда жами 322 минг 203 нафар бола вакцина билан эмланиши режа қилинди.

Шунда:
Нурафшон шаҳар - 5142;
Олмалиқ шаҳар - 15 257;
Ангрен шаҳар -21 966;
Бекобод шаҳар - 11 302;
Чирчиқ шаҳар -15 096;
Оҳангарон шаҳар - 4188;
Янгийўл шаҳар - 5906;
Оққўрғон тумани - 11 859;
Оҳангарон тумани- 12 027;
Бекобод тумани - 17 877;
Бўстонлиқ тумани - 19 759;
Бўка тумани - 13 722;
Қуйи Чирчиқ тумани - 12 311;
Зангиота тумани - 20 766;
Юқори Чирчиқ тумани - 16 022;
Қибрай тумани - 21 546;
Паркент тумани - 17 567;
Пискент тумани - 11 024;
Ўрта Чирчиқ тумани - 15 131;
Чиноз тумани - 14 922;
Янгийўл тумани - 21 342;
Тошкент тумани - 17 474 нафарни ташкил этади.

Шу кунга қадар, 1708 нафар бола коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозаси билан ихтиёрийлик асосида эмланди.