Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Тошкент вилоятида инвестиция ва экспорт кўрсаткичлари тўғрисида маълумот

Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар.

2020 йил учун вилоятда 56 та лойиҳа доирасида 309,2 млн. долл., шундан 270,5 млн. долл. тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш белгиланган.

Йил якуни билан белгиланган режа 322,5 млн долл. ёки 119 фоизга бажарилди.

2021 йил учун умумий қиймати 1 095,5 млн. долл. бўлган 107 та лойиҳа доирасида 371,8 млн долл. 2020 йилга нисбатан 114 фоиз ўсиш суръати билан инвестицияларни ўзлаштиришни режа қилиб олганмиз.

Ўтган йилда 22 та ҳудудда 56 та хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар амалга оширилган бўлса, 2021 йилда барча ҳудудларда тенг равишда 107 та тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар амалга оширилиши белгиланган.

Шундан, январь ойи учун 10,2 млн. доллар режа прогнози белгиланган бўлиб, 12,9 млн. доллар инвестициялар ўзлаштирилди ёки 126 фоизга бажарилди.

Январь-февраль ойлари учун 27,6 млн. доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши белгиланган бўлиб,  35,9 млн.долларга ёки 130 фоизга бажарилди.

1-чорак якуни билан белгиланган 48,5 млн. доллар режа прогнози 63,1 млн.долларга ёки 130 фоизга бажарилиши кутилмоқда.

Вилоятга жалб этилган жами инвестицияларнинг 40 фоизини Хитой, 14 фоизи Корея, 9 фоизини Россия 8 фоизини Туркия, 6 фоиз Англия, ва 23 фоизини бошқа давлатлар инвесторлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш бўйича 2019 йилда 36 та, 2020 йилда 43 та давлатлар билан ҳамкорликда лойиҳалар амалга оширилган бўлса, 2021 йилда 52 та, 2022 йилда 57 та, 2023 йилда 66 та давлатлар компаниялари иштирокида янги инвестиция лойиҳалари амалга ошириш бўйича музокаралар ва келишувларни имзолаш ишлари олиб борилмоқда.