ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Тошкент вилоятида илк бор тажриба тариқасида ҳар бир туман-шаҳарда биттадан ақлли мактаблар фаолияти йўлга қўйилади

img20220407153842312.jpg

Жорий йилда ҳар бир шаҳар ва туманда биттадан мактабни тажриба синов тариқасида ақлли мактаб лойиҳаси бўйича рақамлаштириш ва ота-оналар дарс жараёнларини исталган вақтда IP адрес орқали онлайн кузатиш имконияти яратилмоқда.

Шунингдек, 2022 йилда таълим сифатини оширишга қаратилган бир қатор масалалар белгилаб олинди. Вилоятдаги 37 та умумтаълим мактабларида Инвестиция дастурлари доирасида қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилади. Мазкур ишлар учун жами 186,7 миллиард сўм маблағ ажратилмоқда. Яъни, қўшимча 6 минг 796 нафар ўқувчи ўрни яратилади.

“Обод маҳалла" ва "Обод қишлоқ” дастури доирасида 53, 4 миллиард сўм маблағ йўналтирилиб, 17 та мактаб мукаммал таъмирланади.

2022-2025 йилларда спорт зали мавжуд бўлмаган 187 та мактабларга спорт зали қуриш бўйича манзилли дастур тасдиқлаб, мактабларни тўлиқ спорт заллари билан таъминлаш йўлга қўйилади.