Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Тошкент вилоятида етиштирилган маҳсулотлар қайси давлатларга экспорт қилинмоқда?

Жорий йилда Тошкент вилоятида етиштирилаётган 97 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дунёнинг турли бурчаклари, яъни 38 мамлакатга экспорт қилинмоқда.

Бу йил янги забт этилган янги бозорлар Австрия, Чили, Македония, Сербия давлатларидир.

Ўтган 9 ой мобайнида жами 218,7 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсуллари 109,2 млн. АҚШ доллар миқдорига экспорт қилинди. Биргина Россия давлатига юборилаётган 78 турдаги мева ва сабзавот маҳсулотларининг маблағ кўрсаткичи 44,1 млн АҚШ долларига тенг бўлмоқда.

Бундан ташқари, Қозоғистонга 119,1 минг тонна, Хитой давлатига 12,7 минг тонна маҳсулот чиқарилган.

Экспорт қилинган гилос ҳажми жами 10 тоннага яқин бўлиб, 7 та давлатга 11,6 млн. АҚШ доллари миқдорида сотилган.

Жорий йилда хорижга экспорт қилинган 16,2 минг тонна узум ҳосилининг тенг ярми Паркент тумани ҳиссасига тўғри келмоқда.

Вилоят миришкорлари томонидан етиштирилган қуритилган мева ва сабзавотларнинг ҳам бозори ҳаридоргир бўлиб, бугунги кунда АҚШга 317 тонна қуритилган полиз ва сабзавот маҳсулотлари салкам 1 млн. долларга экспорт қилинган.

Қувонарлиси жорий йилда ҳатто энг узоқ давлатлардан бири бўлган Чилига ҳам вилоятда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиб борди.