Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Тошкент вилоятида “Ёшлар дафтари”нинг юритилиши ва “Ёшлар жамғармаси” маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисобот шакли

Тошкент вилоятида жами 0-30 ёшдаги 1 571 890 нафар, 18-30 ёшдаги 550 102 нафар ёшлар мавжуд.

Вилоятдаги 1 050 та маҳаллаларда 672 060 та хонадон уйма-уй юрилиб, 18-30 ёшдаги 518 916 нафар ёшлар хатловдан ўтказилди (шундан, эркаклар – 249 894 нафар, хотин-қизлар – 266 022 нафар).

Ушбу ёшларнинг 198 044 нафари (36.0 фоиз) давлат, нодавлат, хусусий сектор ва таълим соҳасида расман банд ҳисобланади.

Бугунги кунга қадар, 1 050 та маҳаллаларда ўрганиш лозим бўлган 358 546 нафар ёшларнинг 342 374 нафари (95.5 фоиз) билан бирма-бир мулоқот қилиниб, шундан, “Ёшлар дафтари”га 35 498 нафар (10.4 фоиз) ёшлар киритилди.

Кўрилган амалий чора-тадбирлар натижасида 35 100 нафар (98.9 фоиз) ёшлар дафтардан чиқарилди. Ҳозирда вилоят бўйича 398 нафар (1.1 фоиз) ёшлар “Ёшлар дафтари”да қолмоқда.

Жумладан, “Ёшлар дафтари”дан чиқарилган ёшларнинг 16 682 нафари (47.5 фоиз) доимий иш ўринларига жойлаштирилди;

979 нафарига (2.8 фоиз) 32 307 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди;

10 868 нафарига (30.9 фоиз) “Ҳар бир ёшга – бир гектар” тамойили асосида 2 717 гектар ер майдонлари ажратилди.

Бундан ташқари, жорий йилда жами 35 871 нафар битирувчилар таълим муассасаларини тамомлаб, уларнинг 33 241 нафари ўқишни давом эттириши, 2 630 нафари эса биринчи марта меҳнат бозорига кириб келишини инобатга олиб, уларнинг бандлигини таъминлаш режалари ишлаб чиқилди.

Жумладан, битирувчиларнинг

1116 нафарини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш;

102 нафарини доимий ва жамоат ишларига жалб этиш:

57 нафарини ташаббускор тадбиркор ва ҳунармандларга бириктириш;

1048 нафарига ижара асосида ер ажратиш;

241 нафарига “Бандликка кўмаклашиш” ва “Ёшлар дафтари” жамғармаларидан субсидия ажратиш;

 66 нафарига тадбиркорлик фаолияти учун кредит ажратиш режалаштирилган.

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган махсус жамғармада жами 25 630,7 млрд. сўм маблағ шакллантирилган бўлиб, унинг 2 635,9 млн. сўми маҳаллий бюджетдан, 10 032,8 млн. сўми ундирувларга оид ижро ҳужжатлари бўйича маблағлардан ажратма ва 12 962,0 млн. сўми 01.01.2021 ҳолатига қолдиқ маблағларини ташкил этган.

(Маълумот учун: маҳаллий бюджет даромадларининг прогноз кўрсаткичини ошириб бажарилган қисми жами 186 902 млрд  сўмни ташкил этади, шундан 229 309 фоизи жамғармага тушурилган).

Бугунги кунга қадар жамғарма маблағлари ҳисобидан 5967 нафар ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун 581 981 минг.сўм маблағ сарфланди.

Жумладан,

1703 нафар ёшларга бир марталик моддий ёрдам ажратиш учун 1  424 370 минг сўм;

311 нафар ёшларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарларга ўқитиш ҳаражатларини қоплаш учун  48 минг 031сўм;

171 нафар ёшларга уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун
168 минг 100 сўм;

2 643 нафар ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари харид қилиш учун 5 464 минг.сўм;

73 нафар ёшларнинг тўлов-контракт суммаларини тўлаб бериш учун 155  289 минг.сўм;

26 нафар ёшларнинг даволаниш харажатларини қоплаб бериш учун 108  156 минг.сўм;

2 нафар ёшларнинг нотурар жой ижарасини қоплаб бериш учун
9 минг.сўм;

0 нафар ёш оилаларнинг турар жой ижарасини қоплаб бериш учун 0 минг сўм; (Шу ўринда маблағ сарфланмаган)

91 нафар ёшларга психологик хизмат кўрсатиш учун 0 минг.
0 сўм; (хомийлар ёрдами асосида)

310 нафар ёшларнинг истеъдодини қўллаб-қувватлаш учун 558 141 минг.сўм;

52 нафар ёшларнинг сафарбарварлик чақируви резерви учун
262 560 минг.сўм;

678 нафар ёшларга ҳайдовчилик гувоҳномаси учун
1 093 минг.сўм ажратиб берилди.

Мазкур жараённи маҳаллалар кесимида ўрганиш мақсадида танлов асосида Пискент туманида Саидобод МФЙда ёшлар билан ишлаш фаолияти ўрганилди.

Жумладан, “Саидобод” МФЙда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролар 859 нафарни ташкил этиб, уларнинг 84 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган.

Дафтарга киритилган ёшларга турли йўналишларда амалий ёрдамлар кўрсатиш орқали уларнинг 84 нафари (яъни 100 фоизи) дафтардан чиқарилган.

Жумладан,

46 нафари доимий иш ўринларига жойлаштирилган;

1 нафарига 30 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилган;

37 нафарига “Ҳар бир ёшга – бир гектар” тамойили асосида 11.1 гектар ер майдони ажратилган.

Бугунги кунда “Саидобод” МФЙда “Ёшлар дафтари”да мавжуд бўлган 0 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлаш бўйича прогноз параметрлари ишлаб чиқилиб мавжуд бўлиб, жорий йил якунига қадар уларнинг:

0 нафарини доимий иш ўринларига жойлаштириш;

0 нафарига 0 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратиш;

0 нафарига 0 гектар ер майдони ажратиш;

0 нафарини ташаббускор тадбиркор ва ҳунармандларга бириктириш;

0 нафарига 0 млн. сўм “Бандликка кўмаклашиш” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари ҳисобидан субсидия ажратиш;

0 нафарига ижтимоий-иқтисодий ёрдамлар кўрсатиш орқали бандлигини таъминлаш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 132-сонли қарорида “Ёшлар дафтари” жамғармасига ҳар чорак учун маҳаллий бюджетда шаклланган қўшимча манбаларнинг камида 15 фоизи ажратилиши белгилаб қўйилган. Бироқ, Тошкент вилояти туман, шаҳарларида чорак учун маҳаллий бюджет даромадларининг прогноз кўрсаткичини ошириб бажарилган қисмининг 15 фоизи 186 млн. 902 минг сўмни ташкил этсада, шундан “Ёшлар дафтари” жамғармасига фақатгина 229 млн. сўм ёки 123 фоизи ўтказиб берилган.