Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Тошкент вилоятида 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган инвестциия лойиҳалари тўғрисида маълумот

Тошкент вилоятида ҳудудий дастурга киритилган лойиҳаларни хатловдан ўтказиш ва янги инвестиция лойиҳаларни шакллантириш бўйича.

Тошкент вилоятида 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган қиймати 109,3 трлн сўмлик 618 та лойиҳалар рўйхати тасдиқланган. Уларнинг амалга оширилиши натижасида 34,8 мингта янги ўринлари яратилиши белгиланган. Жумладан:

  • Давлат инвестиция дастури доирасида қиймати
    97,7 трлн сўмлик 155та лойиҳа, 18,0 мингта иш ўринлари;
  • Худудий дастур доирасида қиймати 11,6 трлн сўмлик 463та лойиҳа, 16,8 мингта иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Шунингдек ишчи гуруҳ томонидан ушбу лойиҳаларни тўлиқ хатловдан ўтказилиб туман/шаҳарларнинг “ўсиш нуқталари”дан келиб чиқиб қўшимча қиймати 10,2 трлн сўмлик 490 та янги лойиҳалар руйхати шакллантирилиб, тегишли вазирлик, ташкилотлар, тижорат банклар
ва туман/шаҳар хокимликлари билан келишиб олинди.

Ушбу янги лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида қўшимча 18,0 мингта янги иш ўринлари яратилиши белгилаб олинди.

 Шундан келиб чиқиб, умумий ҳисобда Тошкент вилоятида 2021-2022 йилларда қиймати 119,6 трлн сўмлик 1 108 та лойиҳаларнинг манзилли рўйхати маҳаллалар кесимида шакиллантирилди ва 52,8 мингта янги ўринлари яратилиши белгилаб олинди.

          Ушбу лойиҳаларни тармоқлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак:

      - саноат йўналишида – қиймати 107,3 трлн.сўмлик 418 та лойиҳада 30,8 мингта иш ўрни;

      - хизмат кўрсатиш йўналишида – қиймати 8,2 трлн.сўмлик 362 та лойиҳада 12,5 мингта иш ўрни;

      - қишлоқ хўжалиги йўналишида – қиймати 4,1 трлн.сўмлик 328 та лойиҳада 9,5 мингта иш ўринлари

яратилиши белгилаб олинди.