Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Токио-2020: Паралимпия ўйинларида вилоятимиз вакили байроқдорлик қилади

photo2021-08-2413-35-04.jpg

Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси шу йил 21 август куни Японияга етиб борганди. Нарита аеропортида олинган тест натижаларига кўра, дзюдо бўйича бир нафардан спортчи ва мураббийимизда коронавирус инфекцияси аниқланди ва улар Токио шаҳрида карантинга олинди.

Шунингдек, енгил атлетика бўйича терма жамоа аъзоси ва байроқдори Нурхон Қурбонова самолётда уларга яқин масофада бўлганлиги боис бу спортчига ҳам Халқаро паралимпия ташкилий қўмитаси ҳамда Япония ҳукумати талабларига мувофиқ карантин эҳтиёт чораси қўлланилди. Шу сабабли Н.Қурбонова бугун Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланадиган очилиш маросимида байроқдор сифатида иштирок эта олмаслигини маълум қиламиз.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси томонидан параканое бўйича Жаҳон чемпиони Шаҳноза Мирзаева Муҳаммад Рихсимов билан биргаликда байроқдор сифатида иштирок этиши таклифи маъқулланди.

Эслатиб ўтамиз, умидли спортчи Шаҳноза Мирзаева вилоятимиз вакиласидир.