Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Тилга эътибор мавсумий эмас, доимий масала

photo2021-09-2020-15-49.jpg

Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги ишчи гуруҳ томонидан 21 октябрь – Ўзбек тили байрами арафасида Оҳангарон шаҳри ҳудудида ташқи ёзув ва реклама воситалари ўрганилди.

Тошкент вилояти ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Файзуллаев, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари А.Тўйчиев ва мазкур соҳага ҳудудий масъуллар томонидан Оҳангарон шаҳар ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари, савдо нуқталари пешлавҳалари ўрганиб чиқилди. Асосий эътибор уларнинг Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги "Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида"ги 104-сон қарори талабларига мувофиқлигига қаратилди.

Оҳангарон шаҳрида ушбу йўналишда талай ишлар қилингани ишчи гуруҳ аъзолари томонидан эътироф этилди.

Хусусан, шаҳар кўчаларидаги аксарият ташқи ёзувлар ва реклама эълонлари ҳамда банерлар бугунги кун талабига тўлиқ жавоб бераётгани ҳудудда тилга эътибор масаласи доимий кун тартибида эканидан далолат беради.

Ўрганишлар доирасида тадбиркорлик субъектлари, ташқи реклама воситаларини ишлаб чиқарувчиларга барча эълонлар тўлиқ қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда чоп этилиши кераклиги тўғрисида тушунтиришлар берилди. Ишчи гуруҳ бу ишларни амалга оширишда тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатишга ҳамиша тайёр эканини билдирди.

Ўрганишлар давом этмоқда.