Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

“Темир дафтар”га киритилган оилалар, уларни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликдан чиқариш бўйича кўрилган чоралар тўғрисида маълумот 01.04.2021 йил ҳолатига

Давлат раҳбарининг ҳудудларга ташрифлари давомида берилган топшириқларига кўра, Коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаи яратишнинг (16.06.2020й) “Вақтинчалик тартиби” ишлаб чиқилди.

Ушбу тартибга мувофиқ барча туман ва шаҳарларда, ҳар бир маҳаллада эҳтиёжманд оилалар, аёллар ва ёшлар билан манзилли ишлаш бўйича мутлақо янги – “Темир дафтар” тизими жорий этилди.

Қисқа муддатда ушбу тизим орқали вилоят бўйича 50 минг 553 та ёрдамга муҳтож оилалар ва улардаги 210 минг 220 нафар аҳоли ҳақидаги маълумотлар “saxovat.argos.uz” электрон дастурига киритилди.

Олиб борилган манзилли ишлар натижасида туман ва шаҳар Халқ депутатлари кенгаши қарорлари асосида жами 43 минг 988 та (87,0%) оилалар Темир дафтар” рўйхатидан чиқарилди. Ҳозирда 6 минг 565 та оила (23 минг 110 нафар аҳоли) эҳтиёжманд оилалар рўйхатидан жой олган.

“Темир дафтар”даги оилаларнинг 52 минг 134 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз оила аъзолари бўлиб, уларнинг ишлаш истаклари фаолият турлари бўйича аниқлаб олинди ҳамда 51 минг 533 нафари (98,8%) ишга жойлаштирилди.

Жумладан:

- Иқтисодий комплексга 3 минг 702 нафар;

- Инвестиция комплексига 1 минг 222 нафар;

- Қишлоқ хўжалиги комплексига 3 минг 816 нафар;

- Қурилиш комплексига 149 нафар;

- Норасмий бандлик 15 минг 078 нафар;

- Ўзининг ишига қайтиш 4 минг 661 нафар;

- Ўзини ўзи банд қилиш 16 минг 829 нафар, шунингдек бошқа вакант иш ўринларига 6 минг 076 нафар.

Ҳозирги кунда “Темир дафтар” рўйхатида 6 565 та оила ва уларнинг 23 110 нафар аъзолари рўйхатда қолмоқда.

“Темир дафтар” рўйхатдан чиқариш имкони бўлган 3 412 та оиладан:

-тадбиркорликка ўқитган ҳолда имтиёзли кредитлар ажратиш ҳисобига – 545 та;

-қишлоқ ҳўжалигида 0,1-1,0 га ер майдони ажратиш ҳисобига – 752 та;

-ҳудудий дастурлар доирасида амалга ошириладиган лойиҳалардаги яратиладиган янги иш ўринларига жойлаштириш ҳисобига – 985 та;

-субсидия ажратиш орқали бандлигини таъминлаш ҳисобига – 420 та;

-ўзини-ўзи банд қилиш орқали (ПҚ-4742) – 710 та “Темир дафтар”дан чиқарилади.

“Темир дафтар”да қоладиган оилалар 3 153 тани ташкил этади, жумладан:

Ногирогон аъзоси мавжуд оилалар 1 250 та;

Якка-ёлғиз оилалар 498 та;

Боқувчисини ёқотган оилалар 508 та;

Пенсионерлардан иборат оилалар 307 та;

16 ёшга тўлмаган болалар бор оилалар 590 та оилаларни ташкил этмоқда.