Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

“Темир дафтар”га киритилган мухтож оилалар, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва камбағалликдан чиқариш бўйича кўрилган чоралар тўғрисида маълумот

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сон қарори 1-иловасига мувофиқ, “Темир дафтар”ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича “Вақтинчалик тартиби” ишлаб чиқилди.

Мазкур Вақтинчалик тартиб барча туман ва шаҳарларда, ҳар бир маҳаллада “Темир дафтар”ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб қувватлаш тартибини белгилайди.

Қисқа муддатда ушбу тизим орқали вилоят бўйича 50 минг
631 та ёрдамга муҳтож оилалар ва улардаги 210 минг 604 нафар аҳоли ҳақидаги маълумотлар saxovat.argos.uz электрон дастурига киритилди.

Олиб борилган манзилли ишлар натижасида туман ва шаҳар Халқ депутатлари кенгаши қарорлари асосида жами 46 минг 103 та (91,1%) оилалар “Темир дафтар” рўйхатидан чиқарилди. Ҳозирда
4 минг 528 та оила (15 минг 585 нафар аҳоли) эҳтиёжманд оилалар рўйхатидан жой олган.

“Темир дафтар”даги оилаларнинг 53 минг 447 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз оила аъзолари бўлиб, уларнинг ишлаш истаклари фаолият турлари бўйича аниқлаб олинди ҳамда 53 минг
51 нафари (99,3%) ишга жойлаштирилди.

Жумладан:

- Иқтисодий комплексга 3 минг 721 нафар;

- Инвестиция комплексига 1 минг 242 нафар;

- Қишлоқ хўжалиги комплексига 3 минг 773 нафар;

- Қурилиш комплексига 153 нафар;

- Норасмий бандлик 15 минг 884 нафар;

- Ўзининг ишига қайтиш 4 минг 685 нафар;

- Ўзини ўзи банд қилиш 17 минг 267 нафар, шунингдек бошқа вакант иш ўринларига 6 минг 326 нафар.

Ҳозирги кунда “Темир дафтар” рўйхатида 4 минг 528 та оила ва уларнинг 15 минг 585 нафар аъзолари рўйхатда қолмоқда.

“Темир дафтар” рўйхатдан чиқариш имкони бўлган 1 905 та оиладан:

-тадбиркорликка ўқитган ҳолда имтиёзли кредитлар ажратиш ҳисобига – 299 та;

-қишлоқ ҳўжалигида 0,1-1,0 га ер майдони ажратиш ҳисобига – 431 та;

-ҳудудий дастурлар доирасида амалга ошириладиган лойиҳалардаги яратиладиган янги иш ўринларига жойлаштириш ҳисобига – 447 та;

-субсидия ажратиш орқали бандлигини таъминлаш ҳисобига – 425 та;

-ўзини-ўзи банд қилиш орқали (ПҚ-4742) – 303 та “Темир дафтар”дан чиқарилади.

“Темир дафтар”да қоладиган оилалар 2 623 тани ташкил этади, жумладан:

Ногирогон аъзоси мавжуд оилалар 990 та;

Якка-ёлғиз оилалар 483 та;

Боқувчисини ёқотган оилалар 436 та;

Пенсионерлардан иборат оилалар 267 та;

16 ёшга тўлмаган болалар бор оилалар 447 та оилаларни ташкил этмоқда.