Sayt test rejimida ishlamoqda!
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

aa6.jpg
Ижтимоий тармоқларда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси ходимининг иш вақтидан кейин мажбурлаб ушлаб ўтирилиши тўғрисидаги мурожаати эълон қилинди. Шунингдек, ходимлар иш вақтидан кейин турли йиғилиш ва мажлисларга ҳам жалб этилишини маълум қилган.

Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосини аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, камбағалликдан чиқариш, ишсиз қатламни ўзига муносиб иш билан таъминлаш орқали доимий даромад манбаига эга қилиш, айниқса, пандемия даврида аҳолини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар кучайтирилди.

Тошкент вилоятида ҳам бу борада кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Вилоятдаги "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтарига" киритилган аҳолини доимий даромадга эга бўлиши чораларини ишлаб чиқиш, ёшларни муносиб касб-ҳунар билан таъминлаш борасидаги ишлар жадал олиб борилмоқда.

Бош бошқармага юклатилган вазифалар кўламини инобатга олиб, бошқарма ходимларининг иш фаолиятини самарали олиб боришлари учун ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида вазирлик томонидан узоқ муддат ишлаганлиги учун ҳар ойлик устама олиш ҳуқуқини берувчи тартиб тасдиқланган (30 фоиздан 150 фоизгача) ҳамда вилоят ҳокимининг тегишли фармойишлари асосида, ходимларнинг лавозим ва вазифасидан келиб чиқиб, моддий таъминотларини яхшилаш ҳамда кадрлар қўнимсизлигини олдини олиш ва уларнинг оила аъзоларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш юзасидан киритилган таклифларни инобатга олиб, ҳар ойлик маошига қўшимча (100 фоиздан 150 фоизгача) устама ҳақи берилмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Меҳнат кодексининг 124-моддасига кўра, ходимлар иш вақтидан ташқари ишларга уларнинг розилиги билангина жалб қилинмоқда.