Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

ПРЕСС РЕЛИЗ

Республикада балиқчилик тармоғини жадал ривожлантириш, балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг замонавий ва инновацион услубларини жорий этган ҳолда ҳажмларини ошириш, соҳани тартибга солиш бўйича бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, уларнинг ижросини сифатли ва пухта таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Тошкент вилоятида 2021-2023 йилларда умумий қиймати 538,9 млн. долларлик (шундан, 389,5 млн. доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар) 34 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши ва натижада 4165 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

2021 йилда умумий қиймати 129,0 млн. долларлик (шундан, 27,5 млн. доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар) 16 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши ва натижада 1987 та янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.

2020 йил якунига кўра вилоят бўйича фармацевтика соҳасида умумий қиймати 19,2 млн. долларлик (шундан, 14,9 млн. доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар) 4 та лойиҳа ишга туширилди ва 174 та янги иш ўринлари яратилди.

Инвестиция дастури доирасида қиймати 18,5 млн. долларлик (шу жумладан, 14,9 млн. доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар) 3 та лойиҳа ишга туширилди ва 150 та янги иш ўринлари яратилди.

            Медиа-турнинг биринчи манзили “Паркент-фарм” ЭИЗ  ҳудудида умумий қиймати 24,6 млн. долларлик (шундан 1,0 млн. доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар) 6 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳалар 2021-2022 йилларда амалга оширилиши ва натижада 423 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Жумладан:

“Yuma bio” МЧЖ томонидан умумий қиймати 4,6 млн. долларлик (шундан 1,0 млн. доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар) “Доривор ўсимликлар етиштириш, қайта ишлаш ва узум данагидан доривор воситлар  ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида биро-иншоотлар 85%га қурилиб битказилган. Асбоб-ускуналар Хитой давлатидан 90% олиб келинган. Хозирда "тоза хона" учун 4 контейнерда "сеэндвич панеллар" божхона назоратидан ўтмоқда. Хужжатларда аниқланган камчиликлар тўғирланмоқда. Лойиҳа жорий йилнинг сентябрь ойида ишга туширилиши ва  50 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Ҳозирги кунда Тожикистон давлатига экспорт режалари амалга оширилаяпти.  

"ZUMA-PHARMA" МЧЖ томонидан умумий қиймати 8,5 млн. долларлик “Флаконларда инъекцион лиофил кукун ва суюқлик кўринишидаги, ишлатишга тайёр шприц ручкалардаги, ҳамда ампула дори воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида биро-иншоотлар қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Асбоб- ускуналар бир қисми олиб келинган. Лойиҳа 2021 йилнинг декабрь ойида ишга  туширилиши ва  100 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.