Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Олмалиқ ва Янгийўлда от боқилмас экан... ёхуд вилоятимиздаги мавжуд йилқилар сони қанча эканини биласизми?

photo2021-07-2923-50-35.jpg

Тошкент вилояти статистика бошқармаси маълумотларидаги қизиқ бир факт эътиборни тортади.

Унга кўра, 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига вилоятда 53 минг 917 бош от (йилқи) мавжудлиги акс этган. Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3 минг 903 бошга (7,8%) кўп, дегани.

Ҳудудлар кесимида эса отлар бош сони мана бу кўринишда тақсимланган:

Нурафшон шаҳри - 121
Олмалиқ шаҳри - 0
Ангрен шаҳри - 486
Бекобод шаҳри - 114
Оҳангарон шаҳри - 44
Чирчиқ шаҳри - 85
Янгийўл шаҳри - 0
Оққўрғон тумани - 3272
Оҳангарон тумани - 5918
Бекобод тумани - 2549
Бўстонлиқ тумани - 8037
Бўка тумани - 5389
Қуйи Чирчиқ тумани - 1671
Зангиота тумани - 3286
Юқори Чирчиқ тумани - 3708
Қибрай тумани - 1821
Паркент тумани - 3231
Пискент тумани - 3569
Ўрта Чирчиқ тумани - 4097
Чиноз тумани - 2113
Янгийўл тумани - 2704
Тошкент тумани - 1702