ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Ҳоким ва маҳалла раислари учрашуви

photo2022-08-0514-51-12.jpg

Чирчиқ давлат педагогика университетида Янгийўл, Чиноз, Қуйи Чирчиқ, Оққўрғон туманлари ва Янгийўл шаҳрида фаолият олиб бораётган 207 нафар маҳалла раисларининг ўқув-семинари ташкил этилди.

photo2022-08-0514-52-10.jpg

Мазкур ўқув-семинарларга Олий ва ўрта махсус таълим, Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси, Адлия бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси вакиллари тренер-модератор сифатида таклиф этилган.

photo2022-08-0514-51-13.jpg

Шунингдек, машғулотлар доирасида ҳудудларда сектор раҳбарлари билан учрашув ҳам белгиланган.

photo2022-08-0514-51-14.jpg

Куни кеча Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевнинг машғулотларда қатнашаётган маҳалла раислари билан учрашув таҳлилий руҳда ўтди.

photo2022-08-0514-52-13.jpg

Вилоят етакчиси маҳалла раисларининг вазифа ва мажбуриятлари ҳақида алоҳида, ҳаётий мисоллар билан тўхталди.

photo2022-08-0514-52-15.jpg

photo2022-08-0514-52-12.jpg

Суҳбат чоғида маҳаллабай ишлаш тизимининг моҳияти, фуқароларнинг мурожаатлари билан тизимли ишлаш, маҳалла раисининг ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспектори билан ҳамкорликда амалга оширадиган вазифалари хусусида ҳам батафсил сўз юритилди.