Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Маҳаллийлаштириш дастури бўйича 134,3 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланди

photo2021-09-1415-32-40.jpg

Мамлакатимизнинг йирик саноат корхоналаридан бири Олмалиқ кон-металлургия комбинатида Маҳаллийлаштириш дастури кенг кўламда амалга оширилиб келинмоқда.

photo2021-09-1415-32-46.jpg

Жорий йилда ушбу дастур доирасида 161,4 миллиард сўмлик 87 та лойиҳа, жумладан, 4,3 миллиард сўмлик 17 та янги лойиҳа амалга оширилиши белгиланган.

photo2021-09-1415-32-52.jpg

Ўтган саккиз ойда ушбу дастур бўйича 75 та лойиҳа асосида 134,3 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, бу борадаги режа 137,7 фоизга бажарилди.

Таъкидлаш жоизки, дастур доирасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар комбинатнинг ички эҳтиёжига ва республикамизда фаолият юритиб келаётган корхоналарга, шунингдек, экспорт учун мўлжалланган.

photo2021-09-1415-32-49.jpg

Хусусан, ўтган саккиз ой давомида дастур доирасида ишлаб чиқарилган 644,1 минг долларлик рух сульфати экспорт қилинди.

Дастурининг бош мақсади маҳаллий хом-ашёлардан импорт ўрнини босувчи, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришдан иборат экани, айниқса, аҳамиятлидир.

photo2021-09-1415-32-43.jpg