Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Корея Республикасидан 15,5 миллион долларлик грант Бу маблағ вилоятимизда нодир металлургияни ривожлантириш мақсадлари учун ажратилади

photo2021-07-3000-02-56.jpg

Тошкент вилояти инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси ходимлари Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмита ишчи гуруҳи йиғилишида иштирок этди.

Унда мутахассислар томонидан ОДA дастури доирасида ривожланиш бўйича расмий кўмак — Корея Республикаси Ҳукуматининг жами 15,5 миллион доллар миқдоридаги грант маблағларини жалб қилиш йўли билан “Олмалиқ КМК” AЖнинг нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар илмий-технологик марказининг тажриба-ишлаб чиқариш устахонасини жиҳозлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши лабораторияда ишлаб чиқиладиган технологияларни амалиётга татбиқ этиш самарадорлигини оширади. Нодир металлар соҳасида ОДA дастурини амалга ошириш юқори тоза волфрам, молибден ва рений ишлаб чиқаришга, жумладан, юқори қўшимча қийматга эга товарларни яратишга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда металлургия саноатини биргаликда ривожлантириш мақсадида Ўзбекистонда нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар бўйича Ўзбекистон-Корея илмий-технологик маркази очилди. Бугунги кунда Олмалиқ кон-металлургия комбинати маблағлари ҳисобидан, шунингдек, Корея саноат технологиялари институтининг техник кўмаги билан замонавий илмий лаборатория ташкил этилди. Лаборатория ускуналари Кореядан 8 миллион доллардан ортиқ қийматга сотиб олинган.

Ўтган йилнинг май ойида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Марказни ривожлантириш дастурининг Концепцияси ишлаб чиқилди. Мазкур лойиҳа инновацион ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва илмий тадқиқотлар натижаларини ушбу жараёнга киритиш учун лаборатория ва саноат инфратузилмасини ҳар томонлама ва барқарор ривожлантиришни назарда тутади.

Шунингдек, 2021 йил сентябр ойида ноёб металларга бағишланган 5-йиллик Ўзбекистон-Корея семинарини ўтказиш мўлжалланяпти.