Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

"Келажак лидерлари" клуби янги авлод захира кадрларини шакллантиришда асосий “манба” бўлади

"Келажак лидерлари" клуби янги авлод захира кадрларини шакллантиришда асосий “манба” бўлади

Ушбу клубни ташкил этишдан асосий мақсад олий таълимнинг 20-35 ёш орасидаги битирувчилари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчилари орасидан қобилиятли ёшларни танлаб, клубга қабул қилиш ва уларни келгусида истиқболли кадрлар захирасига киритишдир.

Клуб фаолиятида вилоят ёшлари орасидан энг фаол ва ташаббускор, креатив ва теран фикрлайдиган ёшлар қатламини аниқлаш, давлат хизматидаги ёшлар улушини ошириш, ёшларда лидерлик кўникмаларини шакллантириш, уларни ўқитиш, малакасини ошириш, давлат органлари ва идораларида амалиёт ўташини ташкил этиш масалалари ҳам кўзда тутилган.

Тест топшириш босқичи карантин қоидаларига риоя этилган ҳолда олиб борилиб, шаффофликни таъминлаш мақсадида жараён онлайн эфирга узатилмоқда.

Ушбу босқичдан муваффақиятли ўтган номзодлардан ёзма иншо ва суҳбат ўтказилиши режалаштирилган.