Хабарингиз бор, “Қамчиқ” довонида қор кўчкиси хавфи эълон қилинганлиги туфайли, автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган эди. Довон йўли ёпилиши муносабати билан Aнгрен шаҳрида жойлашган “Aнгренленд” ошхонасида штаб иш фаолиятини бошлади.
Шунингдек, айни вақтда йўлда қолиб кетган автотранспорт ҳайдовчилари ва йўловчиларни Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Aнгрен шаҳарлари ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманидаги мавжуд умумовқатланиш шоҳобчаларига жойлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Улар учун зарурий шароитлар яратилган.
Эслатиб ўтамиз, қор қатлами йиғиладиган жойлар ҳолати мустаҳкам эмас, кўчки хавфи мавжуд. “Қамчиқ” довони бўйича қўшимча маълумотлар кун давомида бериб борилади.
Барча амалга оширилаётган ишлар вилоят ҳокимлиги, ФВБ, ИИББ, Миллий гвардия, Тиббиёт, Ўзбекистон темир йўллари ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.