ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Ижтимоий тармоқлар орқали берилган “Паркентда ўқитувчи ва ўқувчилар ҳокимлик Telegram-каналларига обуна бўлишга мажбурланмоқда” деб номланган хабарлар юзасидан расмий муносабат

img20220418162843693.jpg

Бугунги кунда Паркент тумани ҳокимлигининг @parkent_hokimiyati ҳамда “Паркент тонги” ижтимоий-сиёсий газетасининг @parkent_tongi телеграм каналларига ва туман ҳокимининг фейсбук саҳифасига туман аҳолиси, давлат ҳамда жамоат ташкилотлари ходимларига аъзо бўлиш тавсия қилиб келинмоқда.

Мазкур ҳолатга мажбурий тарзда обуна қилинмоқда, деган қараш билан ижтимоий тармоқларда бонг уришни омма эътиборини чалғитиш, деб ҳисоблаймиз. Ушбу каналларга тавсия қилишни салбий жиҳатини холис назар билан ифодалаб бўлмайди.

Кези келганда шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур телеграм каналлар орқали туман миқёсидаги энг муҳим янгиликлар, энг ишончли ахборотлар, қизиқарли ва фойдали маълумотлар биринчи манба сифатида кенг ёритиб борилмоқда.

Асосийси, туман ҳаётида рўй бераётган муҳим воқеалар, ўтказилиши режалаштирилган қабуллар, зарур ахборотларни мазкур телеграм каналларида кузатиб бориш беминнат ва аҳолига тўғри, ишончли янгиликларни етказишда қулай имконият ҳисобланади.