ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Ҳукуматда икки масъул вазифасидан озод қилинди

Ҳукумат қарори асосида Нозима Алимжановна Файзибаева Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Икромжон Файзуллоевич Хамраев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг ўринбосари вазифасида фаолиятини давом эттирмайдиган бўлди.