Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

"НЕБЕСА" меҳмонлар уйи

Манзил : Бўстонлиқ тумани, Чимган, Угам-Чотқол Миллий боғи
Тошкентдан 95 км масофада
Телефон: +99890 931 87 77, +998 94 642 85 77
Коттежлар миқдори: "люкс" тоифали турли ўринли (2+2, 4+2 ўринли)
"Небеса" меҳмонлар уйи Чимганда жойлашган (Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чимган, Угом-Чотқол Миллий Боғи)
Ёғоч уйлар Архангельск ўрмонларидан келтирилган қарағайлардан йиғилган. Қарағай ёғочи ягона "жонли" қурилиш материали. Бундай бинолар муаттар ифорли, хоналарнинг илиқ "офтоб" ранги уйда такрорланмас руҳий иқлим яратади, кайфиятингиз ва хиссиётларингизга ижобий таъсир этади. Тўлақонли ҳордиқ фақат шундай уйда мумкин.
Дала ҳовли мажмуаси ҳудудида финн саунаси, ресторан, бар, ёзги бар жойлашган. Кечки ҳордиқ меҳмонлар талабига кўра (фильмлар намойиши, дискотека, караоке). Коттежлар Архангельск ўрмонларидан келтирилган қарағай дарахтидан қурилган. Квадроцикл ва отларни ижарага олиш мумкин. Мажмуа ёнида тоғ-чанғи йўли ва чанғи спорти учун осма йўл жойлашган.
Болалар учун: номерда болалар каравот ва ресторанда болалар менюси бор.