ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

"Хавфсиз ҳудуд" доирасида турли тадбирлар ташкил этилмоқда

photo2022-08-0417-03-36.jpg

Тошкент вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ташаббуси билан "Хавфсиз ҳудуд" профилактик тадбири доирасида Тошкент туманидаги "Оқтош" маҳалласида "Бўш иш ўринлари ярмаркаси" ўтказилди.

photo2022-08-0417-03-13.jpg

Тошкент тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, "Оқтош" маҳалласи раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва аёллар фаоли ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда маҳаллада истиқомат қилувчи вақтинча ишсиз бўлган 70 нафар фуқаро иштирок этди.

photo2022-08-0417-03-42.jpg

Меҳнат ярмаркаси давомида 20 дан ортиқ корхона ўзининг 120га яқин бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

photo2022-08-0417-03-28.jpg

Аҳоли ўртасида ишсизликни ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган ушбу профилактик тадбир давомида 5 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланди. 8 нафарига ўқишга йўлланма топширилган бўлса, қолган барча ярмарка қатнашчиларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.