Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби қандай амалга оширилади?

Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари ихтиёрий равишда Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказларида малакаси оширилади ва қайта тайёрланади.

Минтақавий марказлар касб-ҳунар коллежлари ўқув базасида фаолият юритади.

Ҳудудий ўқув базаси этиб белгиланган касб-ҳунар коллежлари рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш  шартнома асосида амалга оширилади.

Малака ошириш 36 соатли дастурлар бўйича мунтазамлилик асосида ташкил этилади ва фермер хўжаликлари раҳбарларининг 3 йилда камида бир марта, фермер хўжаликлари мутахассисларининг — 5 йилда камида бир марта малака оширишдан ўтиши тавсия этилади.

Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш минтақавий марказлар базасида олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлган шахслар жумласидан амалга оширилади.

Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш улар бўйича амалга ошириладиган йўналишлар рўйхати, шунингдек қайта тайёрлаш курсларининг давомийлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади.

Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини тугатган шахсларга сертификат тақдим этилади.

Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби билан ушбу ҳавола орқали тўлиқ маълумот олиш мумкин.