Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

 “Ёшлар дафтар”ига  киритилган 40 778 нафар ёшлардан, 37 295 нафар ёшларни бандлигини таъминлашга, 3 483 нафар ёшларга ижтимоий психологик ёрдам кўрсатиш, соғлиғини тиклаш масалаларига қаратилди.

Жорий йилнинг 20 май ҳолатига “Ёшлар дафтари”га киритилган
26 571 нафар ёшларнинг муаммолари ижобий ҳал этилди.

Жумладан,

6 653 нафари ёшлар бўш иш ўринларига ишга жойлаштирилди;

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 2 148 нафар ёшларга
85 млрд.сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Ер майдонларини ажратиш бўйича 11 614 нафар ёшларга
0,25 гектардан жами 3 582 гектар ер майдонлари ажратилди

Касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандликка кўмаклашиш мақсадида йил бошидан бугунги кунга қадар 2 168 нафар ёшлар касб-ҳунарга ўқитилди.

 “Ёшлар: 1+1” лойиҳаси асосида чорак давомида
1 898 нафар ёшлар тадбиркорларга ҳамда “Устоз-шогирд" анъанаси доирасида 540 нафар ёшлар уста-ҳунармандларга бириктирилди.

Ёшларга ижтимоий психологик ёрдам кўрсатиш бўйича 1 550 нафар ёшларга ижтимоий, иқтисодий ва психологик ёрдам кўсатилди.

2021 йилнинг ўтган даври мобайнида “Ёшлар жамғармаси”да 17 млрд.  155 млн. сўм маблағ шакллантирилиб, 4 минг 569 нафар ёшларн ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 7 млрд. 536 млн маблағ ажратилди.