Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Чирчиқ дарёси узра яна бир муаззам кўприк қурилиши бошланди

photo2021-09-3009-21-35.jpg

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 18-19-март кунлари Тошкент вилоятига қилган ташрифи чоғида пойтахт вилоятининг, ундаги туман ва шаҳарларнинг бугуни ва эртанги истиқболи учун хизмат қилувчи кўплаб ҳаётбахш лойиҳалар рўёбига йўл очиб берилди. Чирчиқ шаҳрида транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш борасида бугун олиб борилаётган кўламли ишлар ана шу хайрли мақсад ва ташаббуслар самарасидир.

photo2021-09-3009-21-41.jpg

Куни кеча шаҳарда бу йўналишда яна бир тарихий қурилиш бошланди. Чирчиқ шаҳри аҳолиси ва меҳмонларининг узоғини яқин қилишга, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада равнақ топишига хизмат қилувчи кенг ва замонавий кўприк бунёд этишга киришилди.

photo2021-09-2920-01-07.jpg

Мазкур ноёб лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, "Ўзбекистон Темир йўллари" АЖ ва Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у Чирчиқ шаҳрига олиб кирувчи 4Р12 магистрал йўли орқали Чирчиқ дарёси устидан ўтувчи муҳташам кўприк иншоотини ўз ичига олади. Етук муҳандис ва лойиҳачилар томонидан кўплаб муҳокамалар орқали янада такомиллаштирилган лойиҳа ўзининг қулай йўл ўтказгич ечимига эгалиги, унда тўхташ худудлари, суғориш ва ирригация тизимлари, ташқи ёритиш қурилмалари эътиборга олиниб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ҳам катта аҳамият берилгани эътиборлидир.

photo2021-09-2920-01-07-2.jpg

Куни кеча мазкур улкан қурилиш бошланадиган нуқтада Чирчиқ шаҳар ҳокими С.Юсупов бошчилигида "Ўзбекистон темир йуллари" АЖ бош муҳандиси З. Маҳаматов, ҳудудий сектор раҳбарлари, маҳаллий кенгаш депутатлари ҳамда фаоллар йиғилдилар. Хайрли удумга кўра, Қуръон тиловат қилиниб, қурилишга "оқ йўл" тиланди ва бу муаззам иншоот халқимизга узоқ йиллар манфаатли хизмат қилсин, дея дуога қўл очилди.

photo2021-09-3009-21-57.jpg