- Вилоят каталоги
- Раҳбарият
- Марказий аппарат
- Бошқарма ва ташкилотлар
- Шаҳар ва туман секторлари
- Ташкилий тузилма
- Мутахаcсислар
- Вилоят ҳокимлигининг низоми
- Ҳокимлик иш кун тартиби
- Вилояти ҳокимлиги манзили
- Бўш иш ўринлари
ЯНГИЛИКЛАР
- Бош саҳифа
- Вилоят ҳокимлиги
- Марказий аппарат
Марказий аппарат

Вилоят ҳокимлигининг Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари
Акбаров Улуғбек Аюбханович
телефон: 71-232-80-34
e-mail: u.akbarov.toshvil.uz
Мажбуриятлар
Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари гуруҳнинг умумий фаолиятига раҳбарлик қилади ва қуйидаги ишларни амалга оширади:
- Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Олий Мажлис Қонунчилик палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларининг, халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши қарорларининг, Тошкент вилояти ҳокимининг Гуруҳига тегишли қарор, фармойиш ва ҳужжатлари бажарилиши ҳолатини ўрганиш чора-тадбирларини амалга оширади;
- гуруҳ иш режасини тузади, ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
- гуруҳ ходимларининг касбий ва сиёсий билимларини оширилишини таъминлайди;
- ҳокимликнинг иш режаси бажарилиши мониторингини ташкил этади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
- экспертиза натижалари бўйича ҳужжатлар лойиҳалари ҳақида ҳокимга ахборот беради, ҳоким томонидан имзоланадиган ҳужжатларга виза қўяди ва уларнинг чиқарилишини ташкил этади;
- халқ депутатлари Кенгаши ҳамда ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш ва сифатли тайёрлаш бўйича ҳокимнинг ўринбосарлари билан ўзаро мустаҳкам ҳамкорлик қилади;
- ходимлар томонидан гуруҳ иш режасига киритилган масалаларнинг бажарилишини назорат қилади;

Вилоят ҳокимлигининг Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари
Арипов Музаффар Акбарович
Телефон: 71-232-80-21
E-mail: m.aripov@toshvil.uz
Таржимаи ҳол
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:
2004-2006 йй. - Тошкент вилояти Қибрай тумани тадбиркорлар палатаси қошидаги Ахборот маслаҳат маркази мутахассиси
2006-2007 йй. - Тошкент вилояти Қибрай тумани "МузаффарбекАкбарович" хусусий корхонаси директори
2007-2008 йй. - Тошкент вилояти Қибрай туман аҳолига маиший хизмат кўрсатиш уюшмаси раиси
2008-2010 йй. - Тошкент вилояти Қибрай тумани иқтисодиёт бўлими 1-тоифали мутахассиси
2010-2013 йй. - Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокимлиги иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассиси
2013-2014 йй. - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги қурилиш индустрияси ва қурилиш комплексини ривожлантириш бўлими етакчи мутахассиси
2014-2017 йй. - Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш сохаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари
2017-2020 йй. - Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи (24.02.2020 йилдаги ПҚ-4612-сон ва 26.03.2020 йилдаги ПҚ-4653-сон қарорларига асосан лавозими ўзгартирилган)
2020-2020 йй. - Тошкент вилояти ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича котибияти мудири
2020-2021 йй. - Тошкент вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи
2021 й. - ҳ.в - Тошкент вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари
Мажбуриятлар
Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари гуруҳнинг умумий фаолиятига раҳбарлик қилади ва қуйидаги ишларни амалга оширади:
- Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Олий Мажлис Қонунчилик палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларининг, халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши қарорларининг, Тошкент вилояти ҳокимининг Котибиятга тегишли қарор, фармойиш ва топшириқларининг ижросини ташкил этади ва назорат қилади;
- Гуруҳга юкланган вазифаларни бажариш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда вилоят ҳокимлиги раҳбар кадрлар лавозимлари рўйхатига олинган раҳбарларни танлаш, тайинлаш, жой-жойига қўйиш ва уларга амалдаги ва истиқболли кадрлар заҳрасини шакллантириш бўйича гуруҳнинг фаолиятидаги ишларни ташкил этади ва мувофиқлаштиради. Шунингдек, гуруҳ ваколатига кирадиган вазифаларни ҳал этиш чора-тадбирларини белгилайди;
- Кадрлар захирасининг сифати учун шахсан жавоб беради;
- Захирага олинган кадрларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимга тайёрлаб боришни ташкил этади. Кадрларнинг тайёрлаб боришнинг схемаларини тузилишини таъминлайди ва унинг ижросини назоратга олади;
- Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан туман ва шаҳар ҳокимликлари, маҳаллий бошқарув органлари ишини ташкиллаштириш, уларнинг иш фаолиятини яхшилаш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.
- Гуруҳга юкланган вазифаларни бажаришда Гуруҳ ходимларига ишларни тақсимлайди ва бевосита ижросини назоратга қилади;
- ҳокимликка киритилган таклифларнинг ҳамда халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши ва вилоят ҳокимининг ҳужжатлари лойиҳалари кўриб чиқилишини таъминлайди, уларни ишлаб чиқилишини, қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилади;
- Тошкент вилояти ҳокими томонидан ўтказиладиган мажлислар, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишлари ва турли комиссиялар мажлислари материаллари тайёрланишини ва уларда қабул қилинган қарорлар ижросини мувофиқлаштиради;
- бошқарув аппарати раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни ҳокимнинг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритади;
- тасдиқланган намуналар номенклатурасига мувофиқ кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, мутахассисларни тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш чора-тадбирлари комплексини амалга оширади, кўриб чиқилаётган номзодларни ҳар томонлама ўрганишни ва улар бўйича ишончли материаллар тайёрланишини таъминлайди;
- давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари фаолиятининг тизимли мониторингини олиб боради;
- ҳокимларнинг мутасаддилик қиладиган ўринбосарлари билан биргаликда ҳокимлик аппарати кадрларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
- ташкилий-кадрлар масалалари бўйича ҳокимнинг қарорлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, ҳоким раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилишлар, мажлислар, учрашувлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш чора-тадбирларини кўради;
- Гуруҳга юкланган вазифаларни бажаришда Гуруҳ ходимларига ишларни тақсимлайди ва бевосита ижросини назоратга қилади; Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ҳамда вилоят ҳокимлигининг иш режаси лойиҳаларини тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатади;
- Гуруҳ фаолиятига доир масалалар юзасидан вилоят ҳокимининг топшириқларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлайди;
- Ўз ваколати доирасида кадрларни танлаш, тавсия этиш ва алмаштириш масалаларини кўриб чиқади ва вилоят ҳокимлиги раҳбарияти билан келишилган ҳолда амалга оширади;
- Вилоят ҳокимига гуруҳ ходимларини, туман ва шаҳар ҳокимликлари, маҳаллий бошқарув органлари раҳбарларини рағбатлантириш ёки лавозимдан озод этиш тўғрисида таклифлар киритади;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ташкилий – кадрлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг хизмати ва вилоят ҳокимининг раҳбарлигида иш олиб боради;
- Давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини ташкил этади;
Ушбу Низомда кўрсатилган ваколатлар доирасида бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

Вилоят ҳокимлигининг Ижро аппарати гуруҳи раҳбари
Хашимов Шухрат Уразалиевич
телефон: 71-232-80-22
e-mail: sh.xashimov@toshvil.uz
Таржимаи ҳол
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
1993-1998 йй. - Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси
1998-1999 йй. - Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги молия бўлими бюджет инспекцияси 1-тоифали мутахассиси
1999-2000 йй. - Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги молия бўлими бюджет инспекцияси бош мутахассиси
2000-2002 йй. - Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги молия бўлими бош ҳисобчиси
2002-2010 йй. - Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги молия бўлими бошлиғининг ўринбосари - бюджет бўлими бошлиғи
2010-2011 йй. - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Тошкент вилояти назорат-тафтиш бошқармаси 1-тоифали назоратчи-тафтишчиси
2011-2016 йй. - Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари
2016-2017 йй. - Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари
2017-2019 йй. - Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари
2019-2021 йй. - Тошкент вилояти ҳокимлиги тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб қувватлаш гуруҳи раҳбари
2021 й. - ҳ.в. - Тошкент вилояти ҳокимлиги ижро аппарати гуруҳи раҳбари
Мажбуриятлар
Гуруҳ раҳбари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан Гуруҳга юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати, Гуруҳга оид топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни Ахборот-таҳлил гуруҳи билан биргаликда умумлаштиради ва тайёрлайди;
- ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун гуруҳга қонун ҳужжатларида белгиланган зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, туман ва шаҳар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан, вилоят ҳокимлигининг тегишли таркибий бўлинмаларидан белгиланган тартибда сўраб олиш;
- зарурат бўлганда, гуруҳда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек Тошкент вилояти ҳокимининг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туман ва шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари ва ходимларини, вилоят ҳокимлигининг тегишли мажмуалари, бошқарма ва гуруҳларидан ходимларини раҳбарият билан келишилган ҳолда таклиф этиш, жалб этиш ва ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;
- Ҳокимликнинг комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
- Тошкент вилояти ҳокимлиги Ижро аппарати гуруҳи иш режасини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
- жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;
- Вилоятда ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади;
- Гуруҳ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва формойишлари, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарорлари, вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишлари ҳамда мазкур Низом асосида амалга оширади.
Ижро аппарати тўғрисидаги Низомга ва ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Гуруҳнинг мажбуриятлари:
- ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши, Тошкент вилояти ҳокимининг ҳужжатлари ва топшириқларига мувофиқ Бошқармага тегишли таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ўз вақтида тайёрланишига;
- соҳаларда иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, вилоят ҳокимининг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиш сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланишига;
- вилоят ҳокимининг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиш сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланишига;
- давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Тошкент вилояти ҳокимлигига, яъни гуруҳга юклатилган вазифалар юзасидан киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, қонунийлигини кўриб чиқиб, асосланган хулосалар тайёрланишига;
- "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги ПҚ-2881-сон ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланишига;
- Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг Бошқармага бевосита тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.
Тошкент вилояти ҳокимнинг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси
ВАКАНТ
телефон: 71-232-80-94
e-mail: @toshvil.uz
Мажбуриятлар

Вилоят ҳокимлигининг саноатни ривожлантириш, молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича котибият мудири
Хонхўжаев Улуғбек Ўткирович
телефон: 71-232-80-84
e-mail: u.xonxojayev@toshvil.uz
Таржимаи ҳол
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
2002-2002 йй. - Тошкент вилояти Пискент тумани молия бўлими бюджет бўйича 1-тоифали иқтисодчиси
2002-2003 йй. - Тошкент вилояти Пискент тумани молия бўлими бюджет бўйича бош иқтисодчиси
2003-2007 йй. - Тошкент вилояти Оҳангарон туман молия бўлими мудири муовини-бюджет инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчиси
2007-2008 йй. - Тошкент вилояти Оҳангарон тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи
2008-2012 йй. - Тошкент вилояти Пискент тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи
2012-2014 йй. - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тошкент вилояти молия бошқармаси Оҳангарон туман бўлими мудири
2014-2021 йй. - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи
2021-2021 йй. - Пискент тумани ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси
2021 й. - ҳ.в. - Тошкент вилояти ҳокимлиги молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича котибият мудири
Мажбуриятлар
Саноатни ривожлантириш, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари котибият мудири котибиятга бевосита раҳбарлик қилади, вилоят ҳокими саноатни ривожлантириш, молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг ишларини ташкил қилади ҳамда котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;
- Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Олий Мажлис Қонунчилик палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларининг, халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши қарорларининг, Тошкент вилояти ҳокимининг Котибиятга тегишли қарор, фармойиш ва топшириқларининг ижросини ташкил этади ва назорат қилади;
- киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
- тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича пухта таклифларни ишлаб чиқади ва раҳбариятга киритади;
- вилоят ҳокимининг ўринбосари (мутахассислар) ўртасида вазифалар тақсимотини, шунингдек котибиятнинг йиллик ва ярим йиллик иш режалари лойиҳасини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиққа киритади, мутахассисларнинг иш режаларини тасдиқлайди.
- ҳоким ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек котибиятнинг иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;
- иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди, чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
- Котибиятга юкланган вазифаларни бажариш бўйича Тошкент вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари ишларини ташкил этади ва ишларни мувофиқлаштиради;
- ҳокимликка киритилган таклифларнинг ҳамда Котибият юритиши соҳасига кирувчи масалалар бўйича халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши ва вилоят ҳокимининг ҳужжатлари лойиҳалари кўриб чиқилишини таъминлайди, уларни ишлаб чиқилишини, қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилади;
- тизимли мониторинг ташкил этилишини ва тегишли тармоқлар ҳамда соҳаларда иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисидаги маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, тармоқларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;
- Котибият тизимидаги раҳбар лавозимларга амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш юзасидан таклифлар киритади;
- захирага киритилган номзодларни тайёрлаб бориш ишларида иштирок этади;
- Котибият фаолиятига доир қарор, фармойиш ва бошқа ҳужжатларни тайёрланишини ташкиллаштиради;
- Котибият фаолиятига доир масалалар юзасидан вилоят ҳокимлигининг таркибий тармоқлари томонидан Тошкент вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг топшириқларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлайди;
- Тошкент вилояти ҳокими ва Тошкент вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг топшириқларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.