Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Германия банки қишлоқ хўжалигида ёшлар бандлигини таъминлаш лойиҳасини молиялаштирмоқчи

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов Халқаро ҳамкорлик бўйича German Sparkassenstiftung ташкилотининг Ўзбекистондаги раҳбари ва узоқ муддатли эксперти Матхиас Ванглер билан учрашди.

Самимий ва дўстона руҳда бўлиб ўтган суҳбат жараёнида ёшларни қишлоқ хўжалиги тармоқлари бўйича тадбиркорликка жалб этиш, уларнинг ғояларини қўллаб-қувватлаш, кредитлаш, банк билан ҳамкорликда ишлаш ва бизнес юритишнинг истиқболли йўллари каби ўндан ортиқ масалалар муҳокама қилинди. 

Учрашувда Матхиас Ванглер Германия Федерациясининг 200 йиллик тажрибага эга Sparkasse банклар гуруҳининг фаолияти ҳақида маълумот берди.

Хусусан, ушбу мазкур нуфузли банклар гуруҳи Германиянинг кўп йиллик молиявий ташкилоти бўлиб, Германия бўйлаб 12 мингта филиали мавжуд ва ҳозирда дунё бўйлаб 50 дан ортиқ мамлакатда фаолият юритмоқда.

Унинг узоқ муддатли экспертлари Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ёшлар ишлари агентлиги, “Агробанк” АТБ, Халқ банки, “Микрокредитбанк” АТБ билан ҳамкорлик қилиб, мамлакатимизда молиявий хизматлар кўрсатишни таклиф этиш орқали аграр секторни мустаҳкамлаш ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш бўйича янги лойиҳа доирасида фаолият олиб боради.

Суҳбат давомида ёш тадбиркорлар фаолиятини янада ривожлантиришга қаратилган семинар-тренинглар ташкил этиш, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан келгуси режалар белгилаб олинди.