ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Чарвоқ "Парк Авеню" меҳмонхонаси

Жойлашган манзили.
Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани Юсуфхона қишлоғи.
Тавсифи.
"Парк Авеню" меҳмонхона комплексининг майдони 30 000 квадрат метр бўлиб, меҳмонхона 42 хоналар, 36 стандарт хона ва 6 люкс хонадан иборат. Хоналар 2 киши учун мўлжалланган. Ҳар бир стандарт хона масали душ, юмшоқ каравот, мебел, йўлдошли телевизор ва алоҳида балконга эга. Ушбу туркумдаги хона дераза ойналари ҳовлига қараган.
Хона ва коттеж қулайликлари.
Люкс хоналари яна бир даванга эга қўшимча хона, қўшимча телевизор, музлаткич ва балконга эга. Ушбу туркумдаги хона дераза ойналари Чарвоқ сув омборига қараган. Меҳмонхона комплексидан ташқари олма боғида жойлашган 6 та тўрт ўринли тўлиқ жиҳозланган коттежлар бор.
Ўйин-кулги
Меҳмонхона комплекси учинчи қаватида ажойиб манзарага қараган ёз томи билан ресторан жойлашган. "Парк Авеню" ҳудудида 3 та сузиш ҳавзаси бўлиб, катталар учун катта, болалар учун кичик сузиш ҳавзалари мавжуд. Сузиш ҳавзаси фильтрлаш тизимлари, иситиш ва ёритиш қурилмалари билан жиҳозланган. У ерда меҳмонхона мажмуасидаги каби бар мавжуд. Шунингдек, алоҳида бинода клуб бўлиб, унда кино, мажлислар зали, бар ва дискотека клуби мавжуд. Меҳмонлар учун махсус қулайлик - машиналар учун тўхташ жойи ташкил қилинган.
Хона нархлари нонушта, очиқ ҳовуз, спорт инвентарлари, дискотекани ўз ичига олган. "Парк Авеню" кўнгилочар ва меҳмонхона комплекси клуб турига мансуб бўлиб, унинг ҳудудига кириш фақат меҳмонхонанинг доимий меҳмонларига рухсат этилади. "Парк Авеню" комплекси ходимлари сизнинг дам олиш маскани ҳақида илиқ хотира қолдириш учун барча қулайликларни муҳайё қилади.
Комплекс йил давомида ишлайди.

ScreenShot 1308.png
ScreenShot 1309.png
ScreenShot 1310.png