Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Бугун — Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари куни

photo2021-09-2610-18-40.jpg

Давлат хавфсизлик хизмати идоралари сафларида шараф ва масъулият билан хизмат қилаётган соҳа ҳодимларини — умрини юрт тинчлиги ва осойишталиги, эл равнақи ва фаровонлиги, давлат ва халқ манфаатлари химоясига бағишлаган юртдошларимизни бугунги қутлуғ сана, 26 сентябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз!

Бугун мамлакатимизда давлат хавфсизлик хизмати ташкил топганининг қутлуғ 30 йиллиги ҳам нишонланмоқда. Ҳеч шубҳасиз айтиш мумкинки, Истиқлолимизнинг илк кунларидаёқ бу тизимга асос солиниши ёш давлатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашда ўта муҳим ва стратегик қадам бўлган эди.

Фурсатдан фойдаланиб, мамлакатда хавфсизлик, жамиятда юксак маънавий-аҳлоқий барқарорликни таъминлаш бўйича муҳим вазифаларни мардонавор адо этиб келаётган соҳа ҳодимларига мустаҳкам соғлиқ, шарафли ва масъулиятли ишларида ҳамиша зафар ва муваффақиятлар, оилаларига тинчлик ва хотиржамлик, бахт ва иқбол тилаймиз!

Касб байрамингиз муборак бўлсин!