Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Бекободда "Реал Мадрид” футбол академияси фойдаланишга топширилди

photo2021-10-0513-39-44.jpg
Муассасанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими сўз олиб, вилоятда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, шунингдек, спорт, таълим соҳасига қаратилаётган эътибор ва яратилаётган шарт-шароитларга алаоҳида тўхталиб ўтди.

photo2021-10-0513-38-11.jpg

Таъкидлаш жоизки, мазкур футбол академиясида барча шарт-шароитларга эга ётоқхона, ўқув бўлими ва замонавий ошхона мавжуд бўлиб, бу ерда 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган 7 та ёш тоифаларидаги гуруҳларда ёшлар таълим олади.

photo2021-10-0513-38-18.jpg

— "Реал Мадрид” футбол академиясининг янги бинода иш бошлаши шаҳримиз ёшлари учун яна бир қулайлик бўлди. Берилган имкониятдан самарали фойдаланиб, футболчиларнинг янги авлодини шакллантиришга ўз ҳиссамизни қўшамиз, — дейди мазкур академия директори Акмал Шарипов.

photo2021-10-0513-39-25.jpg

Айтиш жоизки, муассасада ўқув-машғулот жараёнлари “Реал Мадрид” футбол клуби анъаналарига мос равишда олиб борилади. Машғулотлар учун табиий ва сунъий футбол майдонлари, фитнес машғулотлари учун мўлжалланган иншоотлар фаолияти йўлга қўйилган.

photo2021-10-0513-39-34.jpg

Очилиш маросимидан сўнг, вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов шаҳар фаоллари ва соҳа масъуллари ҳамроҳлигида академия фаолияти, бинодаги мавжуд имкониятлар билан танишди.

photo2021-10-0513-39-29.jpg

Дарвоқе, маросимда афсонавий "Реал Мадрид" футбол клубининг собиқ футболчиси Альваро Арбелоа ишток этди ҳамда академияга қабул қилинган ёш футболчилар билан ўз тажрибаларини ўртоқлашди.