Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

"АЗИЯ ЧИМГАН" меҳмонхонаси

Манзил: Чимган, Угом-Чотқол Миллий боғи
Номерлар миқдори: «стандарт», «полу-люкс», «люкс» и «VIP» тоифадаги 20та номер.
Тошкентдан 90 км масофада
3* ли "Азия - Чимган" меҳмонхонаси 2005 йилда Чимганнинг манзарали жойида қурилган ва осма йўлдан 500м. масофада жойлашган. Аввалги номи "Снежний барс". Сиз ҳеч қандай муаммосиз чанғи ёки сноуборд училадиган жойга етиб оласиз. Катта Чимган трассалари сизнинг хизматингизда. Қишки тоғчанғисили ҳордиқ учун аъло жой. Меҳмонхона 2005 йилда Чимган баланд тоғ курорт худудининг манзарали, осма йўлдан унча узоқ бўлмаган жойига қурилган. Меҳмонхонанинг 25та номеридан 3таси люкс(VIP меҳмонлар учун узоқ ёки қисқа муддат яшаб туришларига мос тарзда жиҳозланган). Барча номерлар спутник дастурдаги рангли телевизорларга эга. Номерларга суткабўйи хизмат кўрсатилади, иссиқ ва совуқ сув, марказий иситиш, мустақил электртаъминотли. Шунингдек, бар, кирхона, сақлаш камералари, қўриқланувчи машина қўйиш жойлари, чипта брон қилиш, сауна, бильярд, ресторан, болалар учун ўйин майдончаси - барчаси сизнинг меҳмонхонамизда тўлақонли ҳордиғингиз учун. Чимган-Билдирсой, Чимган-Чорвоқ, экскурсиялари, Тошкент-меҳмонхона, меҳмонхона-Тошкент меҳмонларни кутиб олиш, кузатишни ташкил қилиш имконияти бор.
Мажмуа ҳудудида очиқ ёзги бассейн, финн саунаси, ресторан, бар, бильярдхона бор
Мажмуа ёнида тоғ-чанғи йўли ва чанғи спорти учун осма йўл жойлашган.
Болалар учун: ёзги болалар бассейни бор.