ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”: вилоятимиз ҳудудлари бўйлаб мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган маърифий тадбирлар бошланди

img20220805083637513.jpg

Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими ҳамда Ўзбекистон Давлат филормонияси Тошкент вилояти бўлинмаси томонидан Қибрай туманида жойлашган "Дўрмон" маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" бош ғояси асосида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

img20220805083641326.jpg

Тадбирда Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими раҳбари Сайёра Файзиева, Тошкент вилояти Маданият бошқармаси бошлиғи Аваз Шомуродов, Ўзбекистон Давлат филормонияси вилоят бўлинмаси раҳбари Шарофиддин Муродов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси, шоира Малика Салимова сўзга чиқди.

img20220805083649267.jpg

Тадбирнинг бадиий қисмида Ўзбекистон Давлат филормонияси вилоят бўлинмаси хушовоз хонандалари ва раққосалари ўз чиқишлари билан меҳмонларни хушнуд этди.

img20220805083645573.jpg