Ўзбекистонда 28 июль куни пандемия бошидан бери антирекорд янглиланди — 879 киши коронавирусга чалинди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони 127 506 нафарга етди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 529 нафар кишида пневмония аниқланди. ССВ пневмония ҳолатларини беришни бошлаган санадан бери ушбу касаллик аниқланганлар сони 9252 нафарга етди.

6mhpro16275355395772l.jpg

28 июль куни 573 нафар бемор касалликдан соғайиб, соғайганлар жами 121 718 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 859 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.