ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

54 000 АҚШ долларига тенг бўлган чет эл валютаси ноқонуний равишда олиб чиқилиши божхона ходимлари томонидан тўхтатилди.

img20220805134145988.jpg

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона пости ходимлари пиёда холда кириб келган икки нафар йўловчининг қўл сумкалари божхона назоратидан ўтказилганида нон орасига яширилган 18 000 АҚШ доллари, ҳамда яна бир фуқаро кийимлари ичига ўраб яширилган 18 000 АҚШ доллари ва яна бир фуқаро белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилганида, эгинидаги шимининг чап чўнтагида ва қорин қисмига камар билан қистирилган холда яширилган, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда маълум қилмаган 18 000 АҚШ доллари борлиги аниқланди.

img20220805134200302.jpg
Ушбу фуқаролар томонидан бошқа бир фуқародан умумий киймати 54 000 АҚШ долларига тенг булган чет эл валютасини давлатимиздан қўшни давлатга маълум бир хақ эвазига олиб ўтаётганлиги маълум қилишди.

img20220805134157240.jpg

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.