Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

50 МИНГДАН ОРТИҚ “ТЕМИР ДАФТАР”ДАГИ ОИЛАЛАР ЭЛЕКТРОН ДАСТУРГА КИРИТИЛДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сон қарорининг 1-иловасига мувофиқ, Тошкент вилоятида “Темир дафтар”ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича “Вақтинчалик тартиби” ишлаб чиқилган.

Мазкур тартиб барча туман ва шаҳарларда, ҳар бир маҳаллада “Темир дафтар”ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб қувватлаш тартибини белгилайди.

Қисқа муддатда ушбу тизим орқали вилоят бўйича 50 минг
631 та ёрдамга муҳтож оилалар ва улардаги 210 минг 604 нафар аҳоли ҳақидаги маълумотлар “saxovat.argos.uz” электрон дастурига киритилган.

Олиб борилган манзилли ишлар натижасида туман ва шаҳар Халқ депутатлари кенгаши қарорлари асосида жами 46 минг 103 та оилалар “Темир дафтар” рўйхатидан чиқарилган. Ҳозирда 4 минг 528 та оила эҳтиёжманд оилалар рўйхатидан жой олган.

“Темир дафтар”даги оилаларнинг 53 минг 447 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз оила аъзолари бўлиб, уларнинг ишлаш истаклари фаолият турлари бўйича аниқлаб олинди ҳамда 53 минг 51 нафари ишга жойлаштирилган.

Жумладан, иқтисодий комплексга 3 минг 721, инвестиция комплексига 1 минг 242, қишлоқ хўжалиги комплексига 3 минг 773, қурилиш комплексига 153, норасмий бандлик 15 минг 884, ўзининг ишига қайтиш 4 минг 685, ўзини ўзи банд қилганлар 17 минг 267, шунингдек, бошқа вакант иш ўринларига 6 минг 326 нафар аҳоли ишга йўналтирилган.

“Темир дафтар” рўйхатдан чиқариш имкони бўлган 1 905 та оиладан тадбиркорликка ўқитган ҳолда имтиёзли кредитлар ажратиш ҳисобига 299 та, қишлоқ хўжалигида 0,1-1,0 га ер майдони ажратиш ҳисобига 431 та, ҳудудий дастурлар доирасида амалга ошириладиган лойиҳалардаги яратиладиган янги иш ўринларига жойлаштириш ҳисобига 447 та, субсидия ажратиш орқали 425 та, ўзини-ўзи банд қилиш орқали 303 нафар фуқаро “Темир дафтар”дан чиқарилади.

Шунингдек, ногирон аъзоси мавжуд 990 та, 483 та якка-ёлғиз, 436 та, боқувчисини йўқотган, оилалар, 267 та пенсионерлари бор ҳамда 16 ёшга тўлмаган фарзандларини тарбия қилаётган 447 та оила “Темир дафтар”дан чиқарилмайди.