Вилоят ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши қарорлари, Тошкент вилояти ҳокимининг мазкур мажмуа фаолиятига тегишли қарор, фармойиш ва топшириқларининг бажарилиши бўйича аниқ чора-тадбирларнинг самарали, сифатли ва натижали амалга оширилишини таъминлашга ва назорат қилишга шахсан жавоб беради.
- Тошкент вилоятининг капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари фаолиятини бошқаради;
- Мажмуа таркибидаги бош бошқарма, бошқарма, идора ва ташкилотлар раҳбарларининг фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлайди;
- капитал қурилишни ташкил этиш ва пудрат ишлари дастурларини амалга оширади;
- пудрат ташкилотларини мутаносиб ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади;
- қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш чораларини кўради;
- муҳандислик ва йўл-транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширади;
- транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш бўйича чоралар кўради;
- капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, қурилиш субъектлари ўртасида бозор муносабатларини жорий этиш, пудрат, лойиҳа ишлари ва қурилиш материаллари бозорини шакллантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
- Тошкент вилоятида стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил этиш, халқаро стандартларни қўллаш, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлилигини ошириш чораларини кўради;
- Вилоятнинг меъморий кўриниш ва қурилиш соҳасидаги ягона сиёсатини амалга оширилишини таъминлайди;
- Тошкент вилоятининг маъмурий қурилиши ва қайта қурилиши бош режасини, Тошкент вилояти ривожининг дастури, унинг муҳандислик инфраструктураларини ишлаб чиқишга раҳбарлик қилади;
- Қурилиш маҳсулотлари ва қурилиш сифатини назорат қилувчи давлат ва идоравий органларнинг ишини мувофиқлаштиради;
- Тошкент вилояти қурилиши ва меъморчиликнинг сифат даражасига бўлган замонавий талабларга амал қилиниши, капитал тушумларнинг самарасини кўтариш билан бирга инвестиция жараёни муддатларини қисқартириш назоратини таъминлайди;
- Капитал қурилиш ва бинокорлик материалларини ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти билан боғлиқ тадбирларни амалга оширишни назорат қилиб боради;
- Капитал қурилишни моддий-техника таъминоти ва уларни маблағ билан таъминлаш масалаларини ҳал қилади;
- Давлат органларида, иқтисодий тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш, ахборот фаолияти, архив иши, интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш чораларини кўради;
- Капитал қурилиш иншоотларини молиявий таъминоти учун ажратиладиган пул маблағлари харажатини назорат қилиш ишларини мувофиқлаштиради;
- Қабул ҳайъатларининг иши, таркиби масалаларини кўриб чиқиб, алоҳида иншоотлар бўйича ҳайъат ишида қатнашади;
- Қурилиш комплексида пудрат, лойиҳа ишларига бўлган давлат буюртмасини тендер асосида жойлаштиришни, шунингдек унинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
- мажмуа таркибига кирувчи ташкилотларнинг кадрларини танлаш, жой-жойига қўйиш, тайинлаш ва вазифасидан озод этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни бажаришда республика ҳамда марказий тузилмалар раҳбарияти билан ҳамкорлик қилиш;
- Тошкент вилояти ҳокими қарори ва фармойишлари лойиҳаларини келишиш учун имзолайди;
- Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади. Тасдиқланган жадвалга мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади;
- Ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳукумат органларида вилоят ҳокимлиги номидан вакиллик қилади;
Қуйидагилар фаолиятини мувофиқлаштиради ва биргаликда ишларни ташкил этади:
- Вилоят ҳокимлиги капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича котибияти;
- Вилоят қурилиш бош бошқармаси;
- Вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси;
- "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси;
- Вилоят давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси;
- Қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш вилоят ҳудудий консалтинг маркази;
- Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги вилоят бошқармаси;
- “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси “Тошкенттелеком” минтақавий филиали;
- “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ихтисослаштирилган шўъба Инжиниринг компанияси вилоят филиали;
- “Ўзнефтгаз инспекция” давлат инспекциясининг вилоят бўлими;
- “Саноатконтехназорат” вилоят бўлими;
- “Энергоназорат” вилоят бўлими;
- “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик жамияти “Пахта” нефтмаҳсулотлари базаси унитар корхонаси;
- “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси “Кучлук” нефтмаҳсулотлари базаси унитар корхонаси;
- Вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси;
- Вилоят давлат экспертиза бошқармаси;
- Вилоят “Автомотохаваскорлар” жамияти;
- “Тошвилтранс” ҳудудий уюшмаси;
- “Тошкент иккиламчи қора металл” МЧЖ ташкилоти;
- Тошкент минтақавий темир йўл узели;
- Вилоят махсус экплуатация-монтаж бўлинмаси;
- Ўзбекистон транспорт агентлиги вилоят бошқармаси;
- “Автомагистраль” ихтисослаштирилган автомобиль йўлларини қуриш таъмирлаш бирлашмаси унитар корхонаси;
- Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси;
- Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази”;
Қуйидагилар билан ҳамкорликни уюштиради:
- Вилоят иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси;
- Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси;
- Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги;
- Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси;
- Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги;
- “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий компанияси;
- “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти;
- Қурилиш ва лойиҳалаш ташкилотлари.
Қуйидагиларнинг иш фаолиятини ташкил этади:
- Вилоятда капитал қурилиш, қайта таъмирлашда пудрат ташкилотларини аниқлаш учун танлов (тендер) савдоларини ўтказувчи доимий асосда ишловчи комиссия;
- Вилоят ҳудудида шаҳар атрофи ва шаҳарлараро (вилоят ичида) йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссияси;
- Вилоят жисмоний ва юридик шахсларга ер қонунчилиги, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида ер участкаларини бериш амалиётини ўрганиш бўйича доимий ишловчи комиссияси;
- Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссияси;
- Вилоят ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш комиссияси;
- Тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича вилоят комиссияси комиссияси.