Stop COVID19 Сайт тест режимида ишламоқда
ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ
(0 371) 200 88 11
ЯГОНА ТЕЛЕФОН
(0 371) 232 80 63

Вилоятдаги карантинга олинган 54 та мактабда имтиҳон жараёнлари қолдирилди

Тошкент вилоятида жами 891та мактаб фаолият кўрсатаётган бўлиб, ҳозирги кунда 54 та умумтаълим мактаби карантин ҳолатида. Таҳсилни онлайн режимида олиб бораётган эди.

Жорий йилнинг 26 май кунидан бошланган 9- ва 11- синфларда ўтказиладиган давлат имтиҳонлари 837 та мактабда барқарор ҳолатда давом этаяпти.

Таҳсилни онлайн олиб борган таълим муассасаларида эса карантин муддати тугагач навбатдан ташқари педогогик кенгаш йиғилиши ўтказилиб, имтиҳон кунлари (саналари) белгилаб олинади. Ва белгиланган саналарда карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда очиқ ҳавода ёки ёпиқ биноларда ўтказилади.