1 июнь куни «Спутник V» вакцинасининг навбатдаги 70 минг дозалик 1-компоненти, 10 июнда 70 минг дозалик 2-компоненти келтирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида ушбу вакцинанинг 100 минг дозаси келтирилган эди (унинг 50 минг дозаси 1-компонент, 50 минг дозаси 2-компонент).

Қайд этилишича, «Спутник V» вакцинаси захираси 280 минг дозага етди. Яқин кунларда вакцинанинг навбатдаги 40 минг дозалик 2-компоненти олиб келиниши кутилмоқда.

Шундай қилиб, жами вакцина захираси 7 миллион 440 минг дозани ташкил қилмоқда.